Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг бугун ўтказилган навбатдаги мажлисида бир қатор ташкилотларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахбороти эшитилди.

  – Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг 22-моддасига кўра, округ сайлов комиссияси сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитиш ваколатига эга – деди 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев. – Ушбу тартибдан келиб чиқиб, бугун Ўзбекистон Экологик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоятлари кенгашлари раҳбарлари ҳамда “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти директорининг ахборотларини эшитишга қарор қилдик.

 Мажлисда иккала партия вилоят ташкилоти етакчилари жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Экологик партия ва Халқ демократик партияси ҳам ўз номзодлари билан иштирок этаётганини таъкидлади. Шу пайтгача вилоятда иккала партия номзодлари ҳам сайловчилар билан учрашув ўтказди. Айни пайтда эса ишончли вакиллар томонидан вилоят аҳолиси ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

 “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти директори Ғ.Маматқулов вилоятдаги 1111 та сайлов участкаларининг барчасидаги электр энергияси таъминоти мутахассислар томонидан ўрганилиб, аниқланган муаммолар бартараф этилганини маълум қилди.

 – Ҳозирда барча сайлов участкаларига ходимларимизни масъул этиб белгилаб, уларнинг вазифаларини тушунтирганмиз, – деди Ғ.Маматқулов. – Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли идоралар билан бирга бинолардаги электр тармоқларининг ҳолати, хавфсизлиги ҳам кўздан кечирилиб, мавжуд камчиликлар тузатилмоқда. Бундан ташқари, овоз бериш бинолари ва уларга олиб борадиган йўлларни тунда ёритиш бўйича ҳам маҳаллий ҳокимликлар ва ободонлаштириш бўлимлари билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Умуман, сайлов арафасида ва овоз бериш куни сайлов участкаларида электр энергияси узлуксизлини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўряпмиз. Бу борада муаммо бўлмайди.

 Мажлисдан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда округ сайлов комиссиясининг шу пайтгача амалга оширган ишлари, айни пайтдаги фаолияти юзасидан ахборот берилди. Шунингдек, шу кунларда давом этаётган номзодларнинг сайловолди ташвиқотининг бориши, бу борада оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишнинг ҳолати ҳақида сўз юритилди.

 Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга комиссия аъларидан батафсил жавоб олди.

 Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов участкаларида электр энергиясидан муаммо бўлмайди