Президент Администрацияси раҳбари ўтказган видеоселектордаги аудиоёзув стенограммаси эълон қилинмоқда.

Куни кеча Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов видеоселектор йиғилиши ўтказди. Йиғилишда қонун бузилиш ҳолатлари, жойлардаги раҳбар-кадрларнинг масъулиятсизлиги қаттиқ танқид остига олинди. Айрим раҳбарлар ишдан бўшатилди.

Ижтимоий тармоқларда видеоселектор йиғилишидаги аудио тарқалди. ЎзА ана шу видеоселектордаги аудиоёзув стенограммасини эълон қилади.

Сардор Умрзоқов Андижон туман ҳокимига: “Айвонда ўтирволиб, масофа сақлаш баҳонаси...”

– Андижон тумани ҳокими Эгамбердиев жаноби олийлари, айвонда ўтирмаяптиларми селекторда? Ҳамма кўрди, бутун дунёга шарманда бўлдик, сизни деб. Айвонда ўтириб олиб, масофа сақлаш баҳонаси. Нимага унда сектор раҳбарларини олдингизга ўтирғизиб олдингиз, масофани сақламоқчи бўлсангиз? Фуқароларга нисбатан ҳурматсизлик, димоғдорлик, кибр-ҳаво, бу – нима деган гап? Бутун жамиятимизда, ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама ва эътирозларга сабаб бўлган.

Жамоатчилик олдида сиз ўзингизни эмас, Андижон туман ҳокимлигини эмас, бутун давлат тизимини, Президент командасини обрўсизлантиришга олиб келдингиз. Шунинг учун бугун ҳурматли Президентимиз қарор қабул қилдилар, биринчидан, сиз эгаллаб турган лавозимингиздан озод қилинасиз. Иккинчидан, сизнинг бу хатти-ҳаракатингизга ҳуқуқий баҳо берилади. Чиқиб кетинг залдан.

Сардор УМРЗОҚОВ: “Асака тумани ҳокими чиқиб кетинг залдан”

– Асака туман ҳокими, жаноб Алиханов. Ер ажратиш масаласида 56 та қарор билан 2390 гектар ер ноқонуний ажратилган. 2021-2022 йилда бир ярим йил ичида ер билан боғлиқ ноқонуний ҳолат бўйича 15 та жиноий иш қўзғатилган.

Ҳурматли Президентимизнинг қарори билан сиз ҳам лавозимингиздан озод этиласиз. Чиқиб кетинг залдан.

“Шуҳрат Қўшоқбоевич 3 нафар ҳокимни шарманда қилиб, бинодан чиқариб юборсин...”

– Пахтаобод тумани ҳокими Элёрбек Усмонов жаноблари, «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида «Барлос асали» фермер хўжалигига чорва ҳайвонлари учун 4 млрд. 800 млн. сўмлик 291 та имтиёзли кредит берилган, сизнинг топшириғингиз билан. Ҳозир фуқароларга қўйлар ҳақиқатда етказиб берилганлиги ва бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда. Алоҳида текшириш бўляпти. Бу ўз йўлига. Яна бошқа ҳолатлар, исботи билан, далили билан, расми билан, аудиоси билан менинг столимда турибди ҳозир.

Ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан сиз ҳам лавозимингиздан озод этилдингиз. Залдан чиқиб кетинг!

Ҳурматли Шуҳратбек Қўшоқбоевич (Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов), ҳозир мана шу 3 нафар ҳокимнинг масаласини тезкор ҳал қиласиз, буларнинг бинодан чиқиб кетишида гувоҳномасини олиб қўйсин. Шарманда қилиб, бинодан чиқариб юборсин, иккинчи яқинлаштирмасин.

Сардор УМРЗОҚОВ: “Жаноб Мўминов, ёзмасангиз ҳам бўлади, китобчангизни ёпинг, ручкангизни кистангизга солинг”

– Фарғона туман ҳокими Шуҳратжон Мўминов жаноблари, ҳозир сиз ҳам жуда яхши биласиз, алоҳида жиноят иши қўзғатилган. Конкурссиз ер майдонларини ажратиш бўйича қарорлар чиқарилган. Унумдор бўлган 25 гектардан кўп ер майдонини бириктириш эвазига нималар бўлганини ҳам жуда яхши биласиз. Жаноб Мўминов, ёзмасангиз ҳам бўлади, китобчангизни ёпинг, ручкангизни киссангизга солинг. Ҳурматли Президентимизнинг қарорлари билан Фарғона тумани ҳокими Мўминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Залдан чиқиб кетинг.

Хайрулла Ҳайитбоевич, гувоҳномасини топширсин. Ҳали унинг жиноий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслик масаласини икки ҳафтада гаплашамиз.

Бор-йўғи ярим йил ишлаган ҳоким жисмоний куч ишлатгани учун ишдан ҳайдалди 

– Йўлдошев жаноблари янги ҳоким, ярим йил ҳам бўлмади ҳали. Бу киши менимча, «ҳоким дегани – зўравонлик қилиши керак, ҳоким дегани – «ман» деб туриб олиши керак, ҳоким дегани – тўраларча ёндашув билан ишлаш керак дегани», деб тушунсалар керак. Ярим йиллик ҳокимимиз, мана. 23 август куни берилган вазифаларни ўз вақтида бажармаганини рўкач қилиб, туман ҳокимлиги девонхона бўлими мутахассисига нисбатан жисмоний куч ишлатган. У бечора девонхона ходими хоҳласа ҳам, андиша қилганидан, тарбияли бўлганидан жавоб қайтаролмайди. Нечанчи асрда яшаяпмиз? Янги Ўзбекистонга муносиб ҳоким шундай бўладими? Идора ва ташкилотлар раҳбарларини қўл остидаги ходимларини фуқаролар олдида турли ҳақоратли сўзлар билан камситишни ўзингизга одат қилиб олгансиз, жаноб Йўлдошев. Ким сизга рухсат берди? Ўзингизга, оилангизга, бутун вилоятга, давлат тизимига иснод келтирдингиз. Ҳар битта айтган ҳақоратомуз сўзларингизнинг аудиоси ҳам бор, расришовкаси ҳам бор — ҳаммаси турибди. Энг аянчлиси, ачинарлиси, ҳурматли Президентимиз ҳам ҳаммасини кўриб, эшитиб, жуда ҳам қаттиқ ранжидилар. Шунинг учун бугун ҳурматли Президентимиз қарор қабул қилдилар, сиз ҳокимлик даражасига муносиб эмассиз. Лавозимингиздан озод этиласиз. Залдан чиқиб кетинг.

“Жаноб Атамурадов, Давлат органини сиз обрўсизлантирдингиз...”

— Жаноб Атамурадов, «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори, каттакон, чиқинг, микрофонга. Бутун дунё десам адашмаймиз, менга чет элдан ҳам юборди сизнинг саргузаштларингизни телеграм орқали. Наманган вилоятига хизмат сафари давомида нималар қилганингизни ҳамма кўрди, бу мутлақо давлат органи, яна бу Республика органининг раҳбарининг хатти-ҳаракати, даражасига, лавозимига тўғри келмайдиган ҳолат. Давлат тизимини сиз шарманда қилиб обрўсизлантирдингиз. Ҳурматли Президентимизнинг қарори билан бугун сиз ҳам лавозимингиздан бўшатиласиз. Чиқиб кетинг залдан.

Сардор УМРЗОҚОВ: «Ҳамма айбдорларни жиноий жавобгарликка тортиш керак»

– Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Абдиевич, сизнинг ўзингиз ҳам туман ҳокимлари, сектор раҳбарларига ҳам ўрнак бўлмаяпсиз, Мен мажбурман шу гапларни ҳозир айтишга. Интернетларда чиқиб кетган гаплар «Монтаж», дедингиз, «бошқа», дедингиз... Ҳаммаси топшириқ билан экспертиза қилинди, ҳаммаси ўзингиз айтган гапларингиз...

Бугун ҳурматли Президентимиз топшириқлари билан сизни иш ҳақингизнинг 40 фоизи миқдорида жаримага тортиш чораси кўрилиши тўғрисида қарор қабул қилинди ва умуман, Қаҳрамон Қўчқорович, сизга топшириқ, эртагаёқ группа тузасиз, ўзингиз бош бўласиз ва бориб, умуман, аҳвол яхшими? Тартибга солиш керак, жиноий жавобгарликка тортиш керак, агар керак бўлса... Ҳамма нарсани, бор нарсани кўтариб, «оқни оқ, қорани қора қилиб», тартиб ўрнатиб, ким айбдор бўлса, ҳамма айбдорларни жиноий жавобгарликка тортиш керак. Буни Бош прокуратура таъминлаб беради.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардор УМРЗОҚОВ: Ҳамма айбдорларни жиноий жавобгарликка тортиш керак