“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида жорий йилнинг 14-18 ноябрь кунлари Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Рақамли трансформация маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур ярмаркада Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳам иштирок этди.

Ярмарка республиканинг йирик саноат ташкилотлари билан маҳаллий саноат корхоналари ўртасидаги ишлаб чиқариш кооперациясини янада кенгайтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Эътиборлиси, ярмаркада йирик тармоқ корхоналари томонидан харид қилинган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳам намойиш этилди. Бу ўз навбатида маҳаллий саноат корхоналари учун импортбоп товарлар ишлаб чиқариш ҳисобига фаолият кўламини кенгайтириш, рақобатбардош саноат маҳсулотлари турини ошириш учун янги бизнес ғояларини ишлаб чиқиш имконини беради.  

Ярмаркада ОКМК томонидан 500 дан ортиқ турдаги импорт маҳсулотлари, жумладан, кимёвий маҳсулотлар, портлатиш воситалари, металл прокат, ферроқотишмалар ва бошқалар тақдим этилди. Шунингдек, комбинат томонидан ишлаб чиқарилаётган 150 турдан зиёд маҳсулотлар, жумладан, мис ва рух маҳсулотлари, цемент, фосфорит маҳсулотлари, сульфат кислотаси, нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар намойиш этилди.  

Саноат ярмаркасида ОКМК томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тақдимоти ўтказилиб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилиши ўзлаштириладиган 2500 дан зиёд импорт маҳсулотлар каталоги тарқатилди.  

[gallery-9722]

Тадбир иштирокчилари ва меҳмонлари янги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди. Жумладан, Корея давлати билан ташкил этилган “AGMK-KOMA-HANKOOK” ,  Германия билан ташкил этилган “AGMK-ABM-ME- SOLUTIONS GP” қўшма корхоналари фаолияти  таништирилди. Шунингдек, “Қуюв-механик заводи” МЧЖ, “Олмалиқ қуюв-механика заводи” МЧЖ каби корхоналарнинг маҳсулотлари ҳам намойиш этилди.  “Ёшлик-1” инвестиция лойиҳаси доирасида барпо этилаётган, тегирмонлар, насослар, элаклар, гидроциклонлар, экскаваторлар ва майдалагичларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи янги “Машинасозлик заводи”  иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.  

ОКМК томонидан мазкур саноат ярмаркасида маҳсулотлар сотиб олиш ва сотиш учун 426 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди. Шундан кооперация портали орқали 342 миллиард сўмга шартномалар тузилди. Республика товар хом ашё биржаси орқали тайёр маҳсулотларни сотиш бўйича 84 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди.  

Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ОКМК томонидан кооперация портали орқали жорий йилнинг бошидан ҳозиргача 1142,2 миллиард сўмлик шартномалар имзоланганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказилиши нафақат йирик саноат корхоналари, балки кичик ва ўрта бизнес вакиллари, тадбиркорлик субъектлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.  

ОКМК Ахборот хизмати

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат ярмаркаси: ОКМК томонидан 426 миллиард сўмлик шартнома имзоланди