
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда кўп миқдордаги опий савдоси олди олинди.


Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи фуқаролар 1975 йилда туғилган М.А. ҳамда 1973 йилда туғилган Д.М. Жомбой туманида яшовчи номаълум фуқародан 10 минг АҚШ долларига 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотиб олиб, Тўрткўл туманидаги жиноий шерикларига етказиб бериш мақсадида йўлга чиққан. “Самарқанд-Тўрткўл” йўналишида “Cobаlt” русумли автомашинада манзил томон ҳаракатланиб кетаётганида “Самарқанд мунтазам” ЙПХ масканида қўлга олинди. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА.