Хабар берганимиздек, 25 октябрь-6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилади.

Мукофот жамғармаси 2,6 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган жаҳон чемпионатини ҳар томонлама юқори даражада ўтказиш ҳамда ғолибларни муносиб тарзда тақдирлаш учун АИБА яна бир янгиликка қўл ўрди.

21-жаҳон чемпионатининг ғолибларига медаль, диплом ва пул мукофотларидан ташқари чемпионлик камарлари ҳам тақдим этилади.

АИБА президенти Умар Кремлевнинг сўзларига кўра, бу, энг аввало мусобақа иштирокчиларига ўзгача кайфият тортиқ этади. Шунингдек, шохсупадан жой олганларни камар билан сийлаш орқали ёш талантларга руҳий қувват бағишлашда муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, жаҳон чемпионатини ҳар галгидан бошқача тарзда ўтказиш бокснинг ривожига катта далда бўлиб хизмат қилади.

Чемпионат дастурига биноан Белград рингларида 105 та давлатнинг 659 нафар чарм қўлқоп устаси 13 та вазн тоифасида рингга кутарилади.

Ҳозирда Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, АҚШ, Англия каби бир қатор давлатлар 21-жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибни эълон қилган бўлса, қолган терма жамоалар бугун-эрта руйхатни маълум қилиш арафасида.

Айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон терма жамоасининг етакчиси Баҳодир Жалолов Токио олимпиадасидан кейинги тикланиш жараёни давом этаётганлиги сабабли мазкур жаҳон чемпионатини тамошабинлар сафида кузатади.

Сербия рингларида Ватанимиз шарафини қайси боксчилар ҳимоя қилишини эса Марат Қурбонов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоасининг мураббийлар кенгаши 21 октябрь куни маълум қилиши кутилмоқда.

Хабарингиз бор, юртимиз боксчилари ўн кунга яқин муддат таркибида бир қатор жаҳон ва олимпия ўйинлари ғолиблари бўлган Куба терма жамоаси билан қўшма машғулотларни ўтказишди. Қизиқарли ва шиддатли тарзда ўтган мазкур қўшма ўқув-йиғин машғулотлари 20 октябрь куни якунига етди. Ҳар иккала терма жамоа 21-жаҳон чемпионатида қатнашиш учун 22 октябрда Сербияга йўл олишади.

Эътиборли жиҳати, мамлакатимиз чарм қулқоп усталари Белградга 2019 йилги жаҳон чемпионатининг ғолиби бўлган етакчи давлат спортчилари сифатида ташриф буюрса, Куба 2017 йили Германияда ўтган жаҳон чемпионатидаги натижасини такрорлаш орзумандлиги билан Белградга кириб боради.

Тарихга назар ташласак, Ганбургдаги 19-жаҳон чемпионатида кубаликлар 5 та олтин, 2 та кумуш билан умумжамоада 1-ўринни эгаллаганди. “Ўзбек йўлбарслари” бўлса, Германиядаги жаҳон чемпионатида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза эвазига 2-ўриндан жой олганди.

2019 йилги чемпионатда эса истеъдодли боксчиларимиз ҳеч кимга имконият қолдирмаган ҳолда 3 та олтин, 1тадан кумуш ва бронзали бўлиб дунё боксидаги етакчилигини намойиш қилганди. Россия рингларида кубаликлар ҳар учала медалдан 1 тадан қўлга киритиб, кучли тўртликка мушарраф бўлишганди.

Лекин ортда қолган йиллар мобайнида кўп нарса ўзгарди. Бокснинг халқаро ташкилоти АИБА да ҳам, Куба ва Ўзбекистонда ҳам, шунингдек бошқа бокс жамоаларида ҳам спортчилар, мураббийлар таркиби кундан кунга янгиланиб бормоқда.

Қолаверса, жаҳон чемпионатидаги реферелар таркибидиям янгиликлар бор, албатта. Аммо, Токио олимпиадасидаги ҳакамларнинг “қилиғи” Сербияда такрорланмайди, дея қатъий айтиб ҳам бўлмайди. 

Рингда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини ўтган йиллардаги баҳслар, чемпионатлар, ютқазиб туриб ютган боксчилар фаолияти кўрсатиб, айтиб турибди. 

Истагимиз, шерюрак спортчиларимиз нафақат рақибига, балки ҳакамларга-да ўз техник ва тактик устунлиги билан имконият қолдирмаса бўлгани. Бундан ташқари, омад вакилларимиз томонда бўлса бас.

Қаришилаётганимиз 2021 йилги жаҳон чемпионатида юртимиз боксчиларини катта довонлар кутиб турибди. Белградда ўтказиладиган чемпионатда муносиб иштирок этиш, етакчиликни мардонавор ҳимоя қилиш терма жамоа олдидаги катта вазифадир.

Ишонамизки, оловқалб боксчиларимиз барчасини уддалайди. Халқимизга хос собитқадамлик билан белгиланган шохсупаларда Ўзбекистон мадҳиясини баралла куйлаб, хур байроғимизни юксалтираверади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рингда ҳамма нарса бўлиши мумкин