Сурхондарё вилоятидаги Қумқўрғон тумани пахтакорлари об-ҳаво инжиқ келган бу йилги шароитда ғўза парваришлашда омилкорлик билан меҳнат қилиб, режани ошиғи билан уддалади.

Жорий йил эрта баҳорда «Термиз- Жайхун» кластери ва 133 фермер хўжалиги 7 минг 952 гектар майдонда ғўзанинг «Беш қаҳрамон», «Бухоро 102», «С6585» каби тезпишар ва серҳосил навларини парваришлаб, мавжуд агротехник тадбирлар асосида парваришлади. Сув тақчил келган йилда оби-ҳаётдан оқилона фойдаланиб, ўз вақтида маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантирди. Ягона, қатор ораларини юмшатиш, ғўзани чилпиш каби юмушлар ҳам белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилди. Мўл ҳосил тўпланди.

Туманда пахта йиғим-терим мавсуми ҳам уюшқоқлик билан бошланди. Муҳим бу юмуш отряд усулида ташкил этилиб, 134 та терим отряди шакллантирилди. Уларга 24 минг 862 теримчи жалб қилиниб, терим пулини ўз вақтида бериш йўлга қўйилди. Бир ойда мўлжалдаги ҳосил териб-йиғиб олиниб, режа ортиғи билан уддаланди. Қабул пунктларига 27 минг 470 тонна сифатли хом ашё топширилди.

Тажрибали мутахассислар ҳосил йиғим-теримининг тез, сифатли ва ҳар йилгидан эрта амалга оширилиши кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда кластер усулида маҳсулот етиштиришнинг йўлга қўйилгани, ерга бўлган муносабатнинг тубдан ўзгариб, моддий манфаатдорлик ошганининг амалдаги самараси эканини айтмоқда.

Айни пайтда туманда пахта терим-йиғими қизғин давом этмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қумқўрғонликлар мамлакатимизда биринчи бўлиб пахта топшириш режасини ортиғи билан бажарди