Профессор С.Толстов “Жонбос” деган қўналғада бунда 7 минг йил муқаддам ота-боболаримиз яшаганини исботлаган.

Демак 7 минг йилдан буён бу диёрда хоразмий, сак, массагет, печенег, апасиак ва бошқа қадимий қабилаларнинг фарзандлари бир бўлиб оғзибирчиликда яшаб келяпти. Бу эл ҳаммамизники. Ўзбек ва қорақалпоқ қўшчинор бўлиб бирга униб-ўсмоқда, аччиқни ҳам, чучукни ҳам бирга тотиб келмоқда. Шу даврда қанчадан-қанча машаққатларни, шу жумладан, инсоният тарихидаги энг даҳшатли уруш мушкулотларини бирга бошдан кечирдик. Қақраб ётган ерларга сув чиқардик, шаҳарлар қурдик. Саҳрода гавҳардек гўзал ўлка яратдик. Энди шу беҳиштни бир гуруҳ бузғунчиларнинг қўлига бериб қўямизми? Юз йилларда бунёд этилган бўстонларга қузғунларнинг киришига йўл қўямизми? Асло йўл қўймаймиз!

Ҳар замонга бир замон дейдилар. Бугунги таҳликали кунларда буюк Қодирий бобонинг ўгитларига амал қилиб, кечаги кунларга холис бир назар ташлашга тўғри келади. Яширишнинг нима кераги бор: қорақалпоқ эли зулму зўравонликка асосланган салтанатлар - Романовлар замонида ҳам, большовойлар замонида ҳам буламиққа ёғ ботириб еганлари йўқ. Оқ подшо замонида ашаддий босқинчи генерал Галкин Хўжайлини қонга ботирди, талади, вайронага айлантирди. Авазжонхўжани бутун элнинг олдида дорга осди. 1919 йили большовой Г.Скалов Хон Мақсум яъни Убайдулла Баҳоуддинов бошлиқ мард  азаматларни жазога тортди. 

ОГПУнинг бераҳм жаллоди А.Альшанский эса 1929 йили тахтакўпирлик ўнлаб эл фидоийларини шафқатсизларча отиб ташлади. ОГПУ-НКВД деган аждарҳонинг қонхўр ҳалқуми ўттизинчи йилларда қорақалпоқларнинг жасур сарбонлари – О.Дўсназаров, К.Нурмуҳаммедов, Қ.Авезовларни ўз домига тортди. Қорақалпоғистон мухтор республикаси ҳукумати раиси Ж.Қурбонов қатағон қурбонига айланиб отилганида эндигина ўттиз ёшдан ошган эди. “Марказ” бизнинг йўриғимиздан чиқмайди, деб озарбайжон миллатига мансуб Ислом Алиевни вилоят партия қўмитасига биринчи котиб қилган эди. 1938 йилнинг 4 октябрида уни ҳам отиб ташлашди. Ўша куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистондан жами 507 бегуноҳ инсон, шу жумладан, атоқли адиблар Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат ва бошқалар отиб ташланди. Таниқли қорақалпоқ адиби Сейфулғабит Мажитов “ГУЛАГ” исканжасида оламдан ўтди.

Кўриб турганимиздек, бизнинг тарихимиз ҳам, тақдиримиз ҳам бир. Ўзбекистон билан Қорақалпоғистоннинг тақдири боғлангани Қуйи Амударё ўлкасига бахту барака олиб келди. Бир вақтлари ўша кунларнинг гувоҳи, таниқли давлат арбоби, Меҳнат Қаҳрамони Рўзим Сейитниёзов билан суҳбатлашганимизда Ўзбекистоннинг дастлабки раҳбарларидан Акмал Икромов Пахтаарна, Йўлдош Охунбобоев Қизкетган (ҳозирги Дўстлик) каналлари, Усмон Юсупов “Чоржўй-Қўнғирот” темир йўли қурилишининг бошида турганларини, Москва томондагилар эса турли ўйинлар қилиб, икки марта вилоят партия қўмитаси биринчи котиби Пиржон Сеитовни, икки марта Олий Кенгаш Раёсати Раиси Матеке Жуманазаровни лавозимидан пасайтирганини айтиб берган эдилар. Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркибига киргандан кейингина “марказ”нинг “хурмача қилиқлари”га чек қўйилди. Элнинг ажойиб азамати Қаллибек Камолов чорак аср республика раҳбари бўлиб ишлади.

Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичиши керак. Фикримизни аниқроқ англаб олиш учун 1991 йилнинг 30 августига қайтайлик. Ўша дамларда Қорақалпоғистондан юзлаб партия, давлат арбоблари, туманлар, хўжаликлар, корхоналарнинг раҳбарлари, оддий бригада бошлиқлари Москвадаги “Бутирка”,  “Лефортово”, “Матросская тишина”, бошқа республика ва вилоятлардаги ўнлаб турмаларда азоб чекишарди. Улар орасида Марказқўм котиби Е.Айитмуратов, вилоят партия қўмитаси биринчи котиби Қ.Камалов ва бошқалар бор эди. Истиқлол уларни, юзлаб жабрдийдаларни бўҳтон комидан халос қилди. Мустақиллик туфайли Қорақалпоғистон тараққиётнинг ойдин йўлига чиқиб олди. Ўнга яқин фидоийлар Ўзбекистон Қаҳрамони бўлди. Кейинги 5-6 йил ичида бир неча ўн йилларга татийдиган ишлар қилингани кўз ўнгимизда турибди. 

Янги Ўзбекистоннинг узоқ кўзлаган мақбул стратегияси туфайли Мўйноқ ва Бўзотов, Шўманай ва Беруний, Қўнғирот ва Элликқалъа таниб бўлмас даражада ўзгарди. Орол денгизи остонасида мисли кўрилмаган ишлар бажарилди. Миллион гектарлик “Оролқум”да яшил белбоғ кўкарди. Орол дарди БМТ минбарига олиб чиқилди. Бу албатта истиқлол душманларига, Марказий Осиёдаги вазиятни издан чиқаришга уринган жирканч кучларга ёқмаслиги аниқ эди. 1 ва 2 июль кунлари ҳали қайта-қайта таҳрир қилиниши кўзланган ҳужжатларни дастак қилиб Қорақалпоғистонда тартибсизликларни келтириб чиқарганларнинг қора мақсадлари айнан шундан иборат эди. Улар билиб қўйсинларки, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон деган қўшчинорнинг илдизлари метиндан ҳам мустаҳкам. Бу бирлашиб ўсган икки чинорни бирорта куч қулата олмайди. Чунки уни Чўлпон ҳазратлари айтганидек, денгиздек буюк қудратга эга эгизак икки халқ ушлаб турибди!

                                                                                        Янгибой ҚЎЧҚОРОВ,   

                                                                                         Ўзбекистонда хизмат 

                                                                                  кўрсатган маданият ходими  

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшчинорнинг илдизлари