Бир шикоят изидан

Ўтган йилнинг декабрь ойида Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида пахтачилик-тўқимачилик кластери ташкил этила бошланиши билан турли гап-сўзлар кўпайиб, фермерлар ҳаракатга келиб қолди. Янги тузилаётган “Сурхонкоттекстиль” масъулияти чекланган жамияти пахтачилик-тўқимачилик кластери фермерлар билан шартнома тузиб ишламаслиги маълум бўлгач, улар пойтахтга шикоят аризаси билан мурожаат этди. Ушбу мурожаатнинг бир нусхаси ЎзАга ҳам келиб тушди. 

Мурожаатда пахта ҳосилдорлигининг пасайиб кетишига об-ҳавонинг ноқулай келиши, собиқ “Сурхондарёагрохизмат” пахтачилик кластери томонидан берилган кимёвий дорилар ҳашоратларни йўқ қилишда самара бермагани, ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашгани, кластер ва давлат томонидан зовурларни қазишда камчиликларга йўл қўйилгани, ёз фаслида об-ҳавонинг меъёридан ортиқ иссиқ бўлгани каби ҳолатлар сабаб қилиб кўрсатилган. Ҳисоб рақамларига ўз вақтида маблағ тушмагани, кластернинг иқтисодий ва тўлов тизими кўнгилдагидек хизмат кўрсатмагани сингари қатор омиллар кўпроқ пахта ҳосили олишда муаммоларни юзага келтиргани ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, фермерлар пахтачилик-тўқимачилик кластери ташкил этилишига қарши эмаслиги бироқ, фермер хўжаликларини амалдаги тартибга зид тугатиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мажбурий ариза ёздириб олингани, улар кластерга фьючерс шартномаси асосида маҳсулот етказиб беришни таклиф этишган бўлса-да, фермерларнинг бу истаги рад этилаётганидан шикоят қилган.

Қизириқлик фермерлар тақдири билан боғлиқ бу масала ижтимоий тармоқларда жиддий шов-шувларга сабаб бўлди. Бунга Қонунчилик палатасининг айрим депутатлари муносабат билдирди. Фермерлар вакиллари пойтахтда депутатлар билан учрашиб, тафсилотларни ижтимоий тармоқларга жойлади. Нуфузли комиссия  тузилиб, тез кунларда муаммо ҳар тарафлама чуқур ўрганилади, деган тўхтамга келинди.

Мазкур шикоят аризаси билан танишар эканман, беихтиёр шўролар давридаги ўқувчилик йилларимни кўз олдимга келтирдим. Куз фаслидаги йиғим-теримнинг ёғин-сочинсиз дастлабки ойларида Денов туманида, ёғингарчилик бошланган ноябрь-декабрь ойларида Қизириқда қорга қўшиб, оппоқ пахта терган йилларимизни, дардимизни ҳеч кимга айта олмаган қиш-қировли кунларни эсладим. Қишги ҳашар оғирлик қилганиданми, ота-она соғинчиданми ишқилиб, Қизириқдан қочиб кетган тенгдошларимнинг йўлларда дуч келган қийинчиликларини, янги йилнинг илк дарсларида жазоланган “қочоқ” ўқувчилар аҳволини тасаввур қилдим.

Фикримча, эндиликда биз сўнгги йилларда фарзандларимиз йиғим-теримга жалб этилмай пахтакорларнинг ўзига катта ишонч билдирилаётганидан қувонишимиз керак. Яна бир нарсанинг қадрига етишимиз керакки, ҳақмизми, ноҳақмизми, бугун дардимизни айтиш учун сўз эркинлиги, барчага бирдек очиқ минбаримиз бор. Истаган киши ижтимоий тармоқда ўз фикрини ёзиши, тасвирга олиб тарқатиши мумкин. Бу ҳолатда маълумотлар ростми, ёлғонми, воқеа, ҳодиса эҳтирос билан кўпиртириб ёзилганми ё асл ҳолида баён этилганми мамлакатимизнинг турли ҳудудлари ва хорижда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётир. Ҳар хил муносабатлар билдирилмоқда. Энг муҳими жойларда тўғри, адолатли кўтарилган масалалар ечим топаётир. Жамият манфаати ўйланиб, ўртага ташланаётган муҳим муаммолар ҳал бўлмоқда. Айтинг, булар кейинги йиллардаги янгиланишлар, демократик ўзгаришлар самараси эмасми?

 Ёки бундан тўрт-беш йил аввал ҳудудда аккредитациядан ўтмаган журналистнинг маҳаллий ҳокимлик йиғилишида иштирок этаман, дея бехосдан залга кириб борганини, ҳақ-ҳуқуқ талашганини кўрганмисиз? Ҳа, буларнинг барчаси сўз эркинлиги, юртимизда юз очган ростакам очиқлик принципининг амалдаги ифодасидир. 

Демак, тан оламизми, йўқми мустақил мамлакат сифатида жаҳоннинг ривожланган давлатлари сафидан ўрин олиш учун дадил одим ташлаб, замонавий дунёга юзланаяпмиз. Бунда ишлаб чиқаришга хориж технологияларини, инновацион янгиликларни, барча соҳаларга илм-фан ютуқлари ва замонавий ахборот технологияларини киритишни, пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдаланмасликни, сўз эркинлиги ва ижтимоий тармоқларда очиқликни танладик. Хўш, бу жараёнда қишлоқ хўжалигига ривожланган давлатлардаги иқтисодиётни кластерлаштириш тамойилларини жорий этишнинг нимаси ёмон? Пахтачилик-тўқимачилик кластерлари қишлоқда ишсизлар сонини янада кўпайтирадими? Ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашиб, ҳосилдорлик пасайиб кетадими? Қизириқда ташкил этилаётган кластер нега фермерлар билан шартнома тузишни истамади? Энди фермерлар ва уларнинг ишчилари бандлиги қандай ечим топади? 

Шикоят-аризани ўрганиш учун шу каби хаёллар, кўплаб саволлар гирдобида Қизириқда бўлдик. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида фермерлар, соҳа мутахассислари, туман ҳокими ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, янги ташкил этилган “Сурхонкоттекстиль” масъулияти чекланган жамияти пахтачилик-тўқимачилик кластери раҳбарларига учрашиб, уларнинг бу ҳақдаги айрим фикрларини ҳукмингизга ҳавола этишга ҳаракат қилдик.

– Хўжалигимиз фаолият юритаётганига 25 йил бўлди, – дейди “Парда Турапов” фермер хўжалиги раҳбари Олим Турапов.– Отам 13 йил бошқарди. 12 йилдан буён мен раҳбарлик қилаяпман. Пахта, ғалла ва озуқабоп экин етиштирадиган 76,8 гектар майдонимиз бор. Ғалла ишлаб чиқариш режамизни ортиғи билан бажариб келаяпмиз. Пахтачиликда ҳам ишларимиз ёмон эмас. Икки йил “Сурхондарёагрохизмат” пахтачилик кластери билан ишладик. Натижа бермади. Янги кластер эса биз билан шартнома тузиб, ишлашни рад этмоқда. Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экишни ҳам йўлга қўйганмиз. Бир қисм майдонларимизни ишчиларимизга берамиз. Улар шу ерда зироат етиштириб, даромад олади. Чунки, ажратган маошимиз рўзғор тебратиш учун икки-уч ойга ҳам етмайди. Кластер экиндан бўшаган ерни аҳолига бўлиб бермас эмиш. Биз ғўзапояни ҳам меҳнатига ҳисоблаб, ишчиларимизга берамиз. Кластер ғўзапояни ишчиларга бермас экан. Балиқ етиштиришни йўлга қўйганман. Кластер эгаси Қуйи Чирчиқ туманида пахтачилик кластери ташкил этгач, фермерларнинг балиқчилигини ҳам олиб қўйибди. Боғлари, иссиқхона ва чорва учун озуқа етиштирадиган ерлари кластерга ўтиб кетибди. Ахир, бу адолатданми? Бизнинг аҳволимиз не кечади, ишчиларимизнинг тақдири нима бўлади?  100 гектар майдонга 25 ишчи оламиз деяпти, кластердагилар. Шунингдек, ҳудудларга бошқарувчи, агроном, ҳисобчи каби вазифаларга тегишли маълумоти бор кишиларни саралаб оламиз, деяпти. Энди тасаввур қилинг. Ҳудуддаги фермернинг ўнтадан иккитаси ёмон бўлиши мумкин. 8 таси ишлайдиган фермер. Шу ҳам гап бўлдими? Хўжалиги тугаса, бу фермерлар нима иш қилади? Ўзи туманимизда ҳамма ишсиз. Ишлаб чиқариш корхоналари бўлмаса. Бу ёғи нима бўлади?!  Биз кластер тузилишига қарши эмасмиз. Фақат ҳеч бўлмаса фермерлар билан фьючерс шартномаси тузиб, ишласин!

Ўтган йилларда фермер ўз даромади ҳисобидан қишлоқда мини футбол майдони, савдо дўкони, новвойхона, гўшт дўкони ва автомобилларга техник хизмати кўрсатиш шохобчасини қурган. Хўжаликда 14 киши иш билан таъминлаган. Айни пайтда 50 ўринли мактабгача таълим муассасаси барпо этаётир. Бунинг учун 1 миллиард 150 миллион сўм имтиёзли кредит олган. 

– Энди қарангда,–дейди фермер Олим Турапов.– Қишлоқда ойига ким боласини 200 минг сўмдан боғчага беради? Хўжалигимиз тугатилса бу кредитни қандай ёпишни ҳам ўйлаб қолдим. 

Биз суҳбатлашган бошқа фермерлар ҳам пахта, ғалла парваришлашдан ташқари мевали боғ яратгани, озиқ-овқат экинлари, балиқ етиштиришни йўлга қўйгани, чорва моли харид қилгани, иссиқхона қургани ҳақида гапириб, булар кластер таркибига ўтиб кетишидан хавотирда эканини, имкон даражасида ҳамқишлоқларини доимий иш билан банд қилиб турганини айтишди. Баъзилари хўжаликлари мажбурий тартибда тугатилаётганига эътироз билдирди.

– Фермерларимиз кластер тузилишига қарши эмас, – дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Камол Бобанов. – Фақат биз билан шартнома тузиб ишласин, деяпти. Кластер раҳбари эса бунга рози бўлмаётир. 

– Аслида қишлоқ хўжалигида одамларни банд қилишнинг бирон меъёри борми? Масалан, неча гектар майдонда бир сувчи, дейлик чопиқчи меҳнат қилиши керак. Иккинчидан, кластернинг фермер билан шартнома тузиб ишлаши мажбурийми ёки ихтиёрийми?

– Далада ўн гектар ерда бир сувчи, уч гектарга бир чопиқчи, 45-50 гектар майдонга бир культиватор, бир гектар боғда бир боғбон меҳнат қилиши лозим. Фермер билан ўзаро шартнома асосида ишлаш бу кластернинг ўзи ҳал этадиган масала, – дея қисқача жавоб берди К.Бобанов.

Маълумотларга кўра, туманда 24 минг гектардан ортиқ экин майдони мавжуд. 500 дан зиёд фермер хўжалиги бор. Амалдаги тартиб бўйича мазкур майдонларда 13 минг 180 киши доимий иш билан банд бўлиши керак. Лекин, фермерлар 1 минг 709 кишини иш билан таъминлаган. Ҳозир фермерларнинг солиқ, тижорат банклари, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва бошқалардан 45 миллиард 222 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги бор. 

Мавриди келганда айтиш лозимки, туман ҳокимлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ижтимоий тармоқлардаги фермерларни тугатиш бўйича мажбурий ариза олинди, деган гап-сўзларга андаккина эътироз билдириб, атиги 27 фермер ва 12 та масъулияти чекланган жамияти ўз хоҳиши билан тугатилишига қарши бўлганини таъкидлади. “Бундай ишга қўл урганимизда Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” га мувофиқ ихтиёрий ариза бермаган 39 хўжаликнинг аризасини аллақачон олган бўлар эдик”, дейишди мутасаддилар. 

Ўтган йилги мавсумда қизириқлик фермерлар 5 минг 979 гектар майдонда пахта парваришлаб, ҳар гектар майдондан мўлжалдаги 31,7 тонна ўрнига 13,4 центнердан, йигирмадан ортиқ фермер гектаридан 4-9 центнердан ҳосил олган. Пахта пунктларига 10 минг 641 тонна кам хомашё топширилган. Пахта парваришлаган 16 фермер режасини бажарган бўлса, 246 таси режани барбод қилган.

Мутахассислар пахта етиштиришнинг бу аҳволга келиб қолишини ерларнинг ўз вақтида чуқур шудгор қилинмагани, текисланмагани, экин майдонларидан бемақсад фойдаланилгани, 40-45 фоиз ерларнинг шўрланиб кетгани билан изоҳлади. Ҳолати ёмонлашиб қолган икки минг гектарга яқин майдонга ҳар йили зироат экилмай қолаётганини таъкидлади.

Мутахассисларнинг яна айтишича, ўтган йили фермерлар 11 минг 935 гектарда бошоқли дон, 2 минг 854, 5 гектар ерда бошқа озиқ-овқат экинлари, 443,6 гектарда беда етиштирган. 697,5 гектар майдондаги мевали боғ ва 215, 2 гектар ерда узумзор барпо этилган. Ғалла парваришлаган 293 фермернинг 61 таси режани бажармаган.

Хўш, туманда 500 дан ортиқ фермер пахтачиликни ривожлантиролмаётган, ҳудудга замонавий саноатни олиб киролмаётган бир пайтда битта кластер бу ишни қандай эпламоқчи?

“Сурхонкоттекстиль” масъулияти чекланган жамияти пахтачилик-тўқимачилик кластери масъулларининг айтишича, улар Бухоро вилоятининг Ромитан ва Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманларида ҳам пахтачилик-тўқимачилик кластерлари ташкил этган. Зироат етиштиришга илмий нуқтаи назардан ёндашиб, соҳа олимлари билан ҳамкорликда ишлашни йўлга қўйган. 

- Бу ишлар ўз самарасини бермоқда, – дея саволларимизга жавоб берди “Сурхонкоттекстиль” масъулияти чекланган жамияти пахтачилик-тўқимачилик кластери мутасаддилари. – Кластернинг фьючерс шартномаси асосида маҳсулот етиштириши бу – чала кластер дегани. Шу боис Қуйи Чирчиқда ҳам, Ромитанда ҳам бу усулни қўлламаяпмиз. Бизнинг ҳисобимизга Қизириқдан 22 минг 400 гектар ер майдони ўтаяпти. Пахта, ғалла майдонлари, мевали боғ ерлари берилмоқда. Маҳаллий механизаторларни ишга қабул қилиб, 20 дан ортиқ юқори унумли техника воситаларини олиб келдик. Ҳозир ерлар шудгор қилинмоқда. Биз учун ерни бир сантиметр чуқур ҳайдаш, бир центнер ҳосил дегани. Шунинг учун ерларнинг чуқурлигини 40 сантиметрдан кам олмаяпмиз. Ваҳоланки, шу ерлик механизаторларнинг айтишича, кейинги 20 йилларда экин майдонлари 15-20 сантиметрдан чуқур шудгор қилинмаган. Буни ерларнинг қатлами қотиб қолгани мисолида ўзимиз ҳам кўраяпмиз. Шудгорланадиган майдонларга аммафос сепаяпмиз.

Туманда янгидан иш бошлаётган кластер масъулларининг айтишича, улар аниқ мақсадга йўналтирилган бизнес режасига эга. Бу ерларнинг структураси, туманнинг бугунги ҳолати ўрганилиб, ишлаб чиқилган. Шунга асосан жорий йилда ҳар гектар ердан ўртача 40 центнердан пахта ҳосили олишни мўлжалламоқда. Бунинг учун 19 та ҳудудга суҳбат асосида раҳбар, бош агроном, гидротехник ва бош ҳисобчи тайинланган. Участка бошлиқлари, ҳисобчи-менежерлар ишга олинмоқда. 22 механизатор ишга қабул қилинган. Ҳар юз гектар ерда 25 кишидан деҳқон меҳнат қилади. Бу йил пахта далаларида етти мингга яқин одамнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Шу йилнинг ўзида минг гектар ерда томчилатиб суғориш жорий этилади. Чорва комплекси бунёд этиб, икки ярим минг бош қорамол парваришлаш йўлга қўйилади.Тумандаги ягона саноат корхонаси – пахта тозалаш заводи тўлиқ модернизация қилинади. Келгусида пахта ва ғаллани етиштиришдан бошлаб, қайта ишлаш, экспортбоп тайёр маҳсулот чиқаришгача бўлган жараён амалга оширилиб, 13 мингдан зиёд кишининг бандлиги таъминланади. 

– Айни дамларда биз ҳудудни чуқур ўрганаяпмиз, – дейишди кластерчилар. – Интенсив боғ яратган, хориждан чорва моллари олиб келган, иссиқхона қурган фермерлар ерини олмаймиз. Аксинча, уларни қўллаб-қувватлаб, янада ривожланиши учун кўмаклашамиз. Ҳудудларда тўлиқ алмашлаб экишни жорий этамиз. Экиндан бўшаган майдонни аҳолига иккинчи экин экиши учун шунчаки бериб ҳам юбормаймиз. Оилавий кластер ташкил этиб, шартнома асосида топширамиз. Истаган киши оилавий меҳнат қилиб, ҳосилнинг бир қисмини кластерга топширади. Қолган қисми ўзиники бўлади. Ғўзапояни пахтакорларнинг меҳнат ҳақига ҳисоблаб эмас, текинга тақсимлаб берамиз. Масалан, Қуйи Чирчиқда ғўзапоя ёқишмас экан. У ерда майдалаб, ўғит сифатида ерга сепиб ташлаяпмиз. Механизаторлар учун ойлик маош ишбай тартибида тўланади. Улар ишининг ҳажмига қараб, 3-5 миллион сўмгача иш ҳақи олади. Далада ишлайдиган пахтакорларга кунлик норма белгиланади. Уни бажарган ишчиларга 2 миллион сўмгача ойлик маош берилади. Шу пайтгача расман ишга қабул қилган ҳудуд раҳбари, мутахассис ва ишчилар сони 700 нафардан ошди. Лекин, ҳали ойлик берганимиз йўқ. Чунки, Қизириқда кластер энди туғилмоқда...

P.S: Қизириқда бўлганимизда фермерлар Қонунчилик палатаси тузган ишчи комиссия тажрибали журналистлар, энг кучли блогерлар билан яқин кунларда келиши ва ҳолат билан чуқур танишини айтган эдилар. Айни пайтда мазкур комиссия вазиятни ўрганмоқда. Улар якуний хулосасини кенг жамоатчиликка етказади, деган умиддамиз. Зеро, бир пайтлар деҳқончиликда машҳур бўлган Қизириқнинг ўша довруғи қайта тикланишини туманда юз мингдан ошиқ аҳоли умид билан кутиб яшамоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизириқлик фермерлар туманда пахтачилик-тўқимачилик кластери ташкил этилишидан нега хавотирда?