
Сирдарё вилоятида ҳозирги кунда 83 мингдан зиёд аҳоли ва 48 та ижтимоий объектлар суюлтирилган газ билан таъминланган. Бугунги кунда вилоятнинг 124 та маҳаллаларига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилмоқда.
Октябрь ва ноябрь ойларида аҳолига 2 447,5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган. Бунда маиший газ баллонларини етказиб бориш учун 21 та ИСУЗУ махсус автотранспорт воситалари хизмат кўрсатмоқда. Ҳозирда “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали тасарруфидаги Сайхунобод туманида жойлашган “Сайхунобод ГТШ” ва Сирдарё туманида жойлашган “Сирдарё пропан ГНС” МЧЖ газ тўлдириш шохобчаларида маиший газ баллонлари тўлдирилиб, мавсумга тайёргарлик ишлари якунланди.



–Рақамлар асосида эътибор қаратадиган бўлсак, газ тўлдириш шохобчасида бугунги кунда 9 та сиғимлар мавжуд бўлиб, бу 162 тонна суюлтирилган газ сақлаш қувватини беради, – дейди “Hududgaz Sirdaryo” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Ш.Бобомуродов. – Совуқ кунларда истеъмолчиларни ўз вақтида газ билан таъминлаш учун шохобчалар шай ҳолатга келтирилган ва филиал марказий омборда 1000 донадан зиёд маиший газ баллонлари захираси ҳам яратилган.
Ш.Суяров, ЎзА.