Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Россия давлатининг П.Ф. Лесгафт номидаги Миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва соғлиқни сақлаш университети мураббийи, қиличбозлик бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Михаил Кишченков ташриф буюрди.

Дастлаб, фахрли меҳмон ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Бокс, қиличбозлик назарияси ва услубияти кафедраси профессор-ўқитувчилари ва қиличбозлик йўналишида таҳсил олаётган талабалар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ёшлар мутахассисдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.  

Ўзаро муҳокамаларда соҳада амалга оширилаётган ишлар, жаҳон тажрибаси ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш методикаси ҳақида ҳам атрофлича сўз борди. Айниқса, қиличбозликни Тошкент вилоятида ривожлантириш йўлида халқаро алоқаларни ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувдан сўнг М.Кишченков томонидан мазкур спорт тури бўйича талаблар учун мастер-класс ташкил этилди.

А.Мусаев,ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиличбозлик бўйича хориж тажрибаси