Тошкент шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган “Операзон-Н, В/В. В/М. 100мг/500мг, серия АТИC 190104, яроқлилик муддати ДEC 2023г, “Рҳйдбург Пҳармаcеутиcалс Лтд Индиа” томонидан ишлаб чиқарилган бу дори “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” томонидан экспертизадан ўтказилганда “мувофиқлик сертификати” йўқлиги, давлат рўйхатидан ўтмаганлиги аниқланди. Яъни қалбакилаштирилган дори воситаси эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда жорий йил 19 майда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига хабар келиб тушиши биланоқ, ушбу дори воситасининг муомаласига чек қўйиш мақсадида, зудлик билан тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғисида”ги қонуннинг 18-,19- ва 20-моддаларида қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини ишлаб чиқариш, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ҳамда улгуржи ва чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган.  

Амалдаги қонунчиликка кўра, ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий ва жиноий жавобгарликлар билан бир қаторда лицензия талаб ва шартларининг қўпол бузилиш ҳолати деб баҳоланиб, лицензиянинг бекор қилинишига асос бўла олади. Шундай экан, бу каби ҳуқуқбузарликларни содир этишдан тийилиш лозим. Зеро, инсон саломатлиги бебаҳо ва ҳамма нарсадан устундир.  

М.Қосимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбаки дориларнинг савдосига йўл қўйган тадбиркорлар лицензиясидан маҳрум қилинади