Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов 14 октябрь куни сайловчилар билан учрашиш мақсадида Бухоро вилоятига етиб келди.

Номзод дастлаб Бухоро вилоят «Тоза ҳудуд» Давлат унитар корхонасига борди.

Ҳозирги кунда Бухоро вилоятининг 8 та туманида жами бўлиб 108 та махсус автотранспорт воситаси билан санитар тозалаш хизматлари кўрсатилиб келинмоқда. (82 дона махсус автомашина, 8 дона мультилиф, 6 та самосвал, 5 та автоюклагич, 5 дона ассенизатор ва 2 та бульдозер). Жисмоний ва юридик шахслардан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари сифатини янада яхшилаш учун «Тоза ҳудуд» ДУК таркибидаги Шофиркон, Ғиждувон, Қоракўл, Ромитан, Пешку, Жондор туманлари филиаллари учун 6 та махсус автомашиналар топширилди.

Нарзулло Обломуродов Бухоро вилоятига сафари доирасида Вобкент тумани «Сувоқова» ДУК иншоотининг янги тармоғи очилиш маросимида иштирок этди. «Хайрхуш» сув иншооти 2 та маҳаллага қарашли, 8000 дан зиёд аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлайди. Ушбу сув иншоотига обиҳаёт «Дамхўжа» сув омборидан етиб келади.

Мазкур иншоотга 500 куб сиғимга эга резервуар ўрнатилган бўлиб, 250 кублик 2 та резервуар эса реконструкция қилинди. Сув иншоотидаги 5 дона сув узатиш насослари Корея давлатидан келтирилган.

Бир суткада ушбу сув иншооти орқали аҳолига 2500 куб сув етказиб берилади. Бу ерда 4 нафар ишчи-операторлар хизмат кўрсатмоқда.

10 километр узунликдаги янги тармоқнинг ишга туширилиши Вобкент ҳамда қўшни Бухоро туманида истиқомат қилувчи 15 мингга яқин аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талабини тўла қондиради.

Шундан сўнг Бухоро туманида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродовнинг Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят фаоллари, ёшлар ва партиянинг вилоят кенгаши аъзолари, депутатлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб учрашувни Бухоро вилояти Экологик партияси Кенгаши раиси Садоқат Сиддиқова кириш сўзи билан очиб берди.

Сўз номзоднинг таржимайи ҳолини сайловчиларга ўқиб эшиттириш учун Бухоро вилояти бўйича ишончли вакил Шамедин Пардаевга берилди.

Шундан сўнг сўз ўз сайловолди дастури билан таништириш учун Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовга берилди. Номзод ўз нутқида сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифа ва мақсадларга атрофлича тўхталиб ўтди.

Номзоднинг сайловолди дастурида мамлакатнинг ривожланиши ва эртанги куни билан боғлиқ бўлган муҳим ташаббуслар илгари сурилган. Дастурда биринчи навбатда экологик ҳолатни яхшилаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун янги имкониятлардан фойдаланиш йўлида устувор вазифалар белгилаб қўйилган.

Шунингдек Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, юзага келаётган экологик муаммоларни изчиллик билан ҳал этиш ва иқтисодий тараққиётни таъминлашда жамиятнинг барча кучларини бирлаштиришга қаратилган муҳим аҳамиятга эга йўналишлардан иборат таклиф ҳамда ғоялари хусусида сўз юритди.

Номзод таъкидлаганидек, Экологик партия яшил тараққиёт ҳамда яшил иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш тарафдори. Партия келажакда яшил иқтисодиёт тараққий топган, қайта тикланувчи энергия ҳамда ресурс тежамкор технологиялар жорий этилган замонавий рақобатбардош иқтисодиётни барпо этишни асосий мақсад қилган.

Номзод дастурдаги аҳолиси асосан қишлоқларда яшайдиган мамлакатимиз фуқаролари учун қулай имкониятлар яратадиган қишлоқ хўжалигида «ақлли» технологияларни амалиётга татбиқ этиш ғоясининг аҳамияти ҳақида ҳам атрофлича тўхталиб ўтди.

Бухоро вилоятининг айрим туманларида долзарб бўлган тоза ичимлик суви, чўлланиш муаммолари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб, бу масалаларни ҳал қилиш учун ғояларга сайловолди дастурида кенг ўрин берилганлиги айтиб ўтилди.

Учрашув давомида номзоднинг сайловолди дастури бўйича муносабатлар билдирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга номзод ва унинг ишончли вакили батафсил жавоб беришди. Сўзга чиққанлар эса вилоятнинг экологик муаммолари ва уларнинг номзод дастури билан узвий боғлиқлиги ҳақида муносабат билдириб ўтишди.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг илгари сураётган сайловолди дастуридаги ғоя ва таклифларни қўллаб-қувватлашди. Чунки дастурда устувор этиб белгиланган «Яшил сиёсат», «Яшил иқтисодиёт» ва «Яшил тараққиёт» ғоялари ҳозирги кунда юртимизда ривожланишни янада мукаммаллаштириш йўлида хизмат қилади.

Сайловчилар билан учрашув якунлангач, Нарзулло Обломуродов бухоролик профессор-ўқитувчилар билан ҳам суҳбатлашди.

Шунингдек, номзод ёш олимларнинг илмий асосланган ғоя ва ташаббусларини амалиётга жорий қилиш лозимлигини ҳам таъкидлади. Олимларга етук кадрлар тарбиялаш ва уларнинг назарий билимларини амалиёт билан бойитиб боришлари учун барча имкониятлар яратиб бериш зарурлигини айтиб ўтди.

Учрашув якунида президентликка номзод вилоятда барпо қилинаётган «Яшил белбоғ» воҳа табиатининг мусаффолигини таъминлашда бениҳоя муҳим эканлигини билдирди.

Илм-фан фидоийлари билан самимий мулоқот давомида вилоятнинг ўзига хос табиати, флора ва фауна олами, экологик муаммолари, бу борадаги илмий изланишлар ҳақида сўз борди.

Экологик партиядан президентликка номзод Н. Обломуродов Бухоро вилоятига сафари давомида Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигида ҳам бўлди.

Учрашувда питомник ходимлари номзодга питомникнинг тарихи, бу ерда амалга оширилаётган ишлар ва келажак режалари ҳақида маълумот берди.

1970 йилларда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқи томонидан жайронни кўпайтириш табиатдаги сонини қайта тиклаш мақсадида юқорида қайд этилган жайрон яшаб келган давлатлар ҳудудида 13 та питомниклар ташкил этилиши режалаштирилган ва натижада 1980 йилга қадар 7 та питомник ташкил қилишга эришилган. Шулардан бири Ўзбекистондадир. Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомниги 1977 йилда ташкил этилган.

Суҳбат якунида президентликка номзод Нарзулло Обломуродов сайёҳларга зарур инфратузилма яратиш ҳисобидан питомникнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ,бу ердаги кузатув минораларига замонавий рақамлаштирилган ускуналарни ўрнатиш инспекторларнинг чўл ҳудудида тезкор ҳаракатланиш имконияти мавжуд транспорт воситалари билан таъминлаш, қиш мавсуми учун озуқа захирасини кўпайтириш, ҳудудда яна кўплаб имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Ўзбекистон Экологик партияси она табиатни бор бойликлари ва табиийлигича асраш ҳар бир юртимиз фуқаросининг бурчи эканлигини эслатиб ўтади. Шу билан бирга мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини сайловларда фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз беришга чақиради.

Нарзулло Обломуродов «Жайрон» питомниги ҳудудида ўз анъанасига кўра дарахт экди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Матбуот хизмати

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов бухоролик сайловчилар билан учрашди