Айни кунларда юртимизда сайлов кампанияси ўзининг қизғин палласига кирди. Сиёсий партиялар томонидан жойларда номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари иштирокида сайловоли ташвиқоти олиб борилмоқда.

Мамлакатимиз ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган тарихий воқелик, Ватан тақдири учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сиёсий жараёнга катта тайёргарлик ишлари Наманган вилоятида ҳам кўтаринки руҳда олиб борилмоқда.

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодировнинг наманганлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашуви ғоят самимий тарзда кечди. Бутун Республика бўйлаб сайловолди тарғибот тадбирларини янги формат ва янги кўринишда ўтказишдан кўзланган мақсад “Миллий тикланиш” демократик партиясининг шу йил 24 октябрга белгиланган Президентлик сайлов муносабати билан номзоднинг сайловолди дастури, унда белгиланган вазифалар тўғрисида тўлақонли маълумот бериш ҳамда ушбу дастур доирасида партия хайрихоҳларини бирлаштириш, “Миллий тикланиш” ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Учрашувда Алишер Қодиров ўзининг сайловолди дастурида бешта йўналиш бўйича илгари сурилган қирққа яқин аниқ устувор вазифалар, истиқболли ғоялар ҳақида сўз юритди.

Сайловолди дастурда халқчил ғоялар яъни, миллий урф-одат, анъаналар, шаклланган қадриятларга ҳурматсизлик учун жавобгарлик, эҳсон, хайрия, ҳомийлик, закот каби қадриятларни қўллаган фуқароларни рағбатлантириш, жумладан, давлат мукофотларига тавсия этиш, таълим сифатини яхшилаш, тиббиёт тизимини янги босқичга кўтариш, ҳар бир соҳа учун шароитлар кўламини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Исломий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши, Қуръон курсларининг оммалаштирилиши, ишчи-ходимларнинг ижтимоий муҳофазасининг таъминланишига доир масалалар ҳам дастурда қамраб олингани эътиборга молик.

Айниқса, номзод дастуридаги суд-ҳуқуқ тизимининг ислоҳ қилиниши, монополиялар тугатилиши муҳимлигини кескин белгилаб қўйилгани диққатга сазовор. Учрашувда Наманган давлат университети доценти, психология фанлари номзоди Мўътабархон Мақсудова, Учқўрғон туманидан муҳандис Мирзоҳид Ҳамидов, Ёшлар иттифоқи фаоли Маъмуржон Эргашев, "Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани" ахборот-кутубхонаси раҳбари Дилноза Азизова, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Иқболжон Ҳолиқов, чустлик дўппидўз ҳунарманд, “Шуҳрат” медали соҳиби Нурхон Бойбоева ва бошқалар сўзга чиқиб, Президентликка номзод Алишер Қодиров томонидан илгари сурилган ғоя ва таклифларни қўллаб-қувватлашларини билдирди.

Мулоқот давомида сайловчиларнинг саволларига номзод томонидан батафсил жавоб берилди.

Тадбир якунида сайловчилар сайловда фаол иштирок этишга ва ўзига муносиб деб билган номзод учун овоз беришга чақирилди.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентликка номзод Алишер Қодиров наманганлик сайловчилар билан учрашди