Жамият ва давлат ривожланишига жиддий тўсиқлардан бири бўлган коррупцияга самарали қарши курашиш сиёсий партияларнинг ҳам доимий диққат эътибор марказида турган долзарб масалалардан биридир.

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Алишер Қодировнинг сайловолди дастурида ҳам коррупцияга қарши курашиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.

– Инсонни 7 ёшигача ўрганган кўникмалари онг остини шаклланишида энг муҳим давр ҳисобланади. Агар мана шу 7-10 ёшгача бола учун зарурий тарбиявий кўникмаларни шакллантира олсак, 70-80 ёшгача, умрининг охиригача бу ўрганган кўникмасини ўзгартириб бўлмайди. У билиб ёки билмасдан қилаётган ишни тўғри, деб айтаверади, – деди наманганлик сайловчилар билан учрашувда Алишер Қодиров. 

– Айнан шунинг учун ҳам коррупцияни жазолаш орқали йўқотиб бўлмайди. Коррупционер бўлмаган инсонларни биз тарбия қилсак, бу жирканч иллатни енга оламиз.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентликка номзод Алишер Қодиров: Коррупцияни жазолаш билан енгиб бўлмайди