
Пойтахтимиздаги "Universal Horses Stable" от спорти марказида поло бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган турнир бўлиб ўтди.
Унда жорий йилги мусобақаларда қатнашиб келаётган 4 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Қизиқарли ўтган беллашувлар натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилояти бошқармаси жамоаси ғалибликни тантана қилди. Ушбу жамоа полочилари ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қошидаги от спорти бўйича олий маҳорат мактаби вакилларидан устун келди.
3-ўрин Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бошқармаси аъзоларига насиб этди.
ЎзА