Юртимизда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, мамлакатимизни боғу бўстонга айлантириш мақсадида ҳаётга татбиқ этилаётган мазкур лойиҳада барча юртдошларимиз, меҳнат жамоалари, корхона ва ташкилотлар қатнашмоқда.

Яқинда пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидаги таълим муассасаларида 200 тупдан ортиқ дарахт кўчатлари эккан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоаси бу гал Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида ушбу лойиҳада қатнашди. Туманнинг энг олис, тоғлар орасидаги Накурт қишлоғида бир гектар майдонда ЎзА боғи ташкил этилди.

Пайариқ тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ушбу боғда турли хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

– Накурт биз учун жуда қадрли, азиз маскан, – деди ЎзА бош директори А.Кўчимов. – Бу қишлоққа ўзбек адабиётининг етук вакили, қадрдонимиз Азим Суюн билан бирга кўп келганмиз. Бугун ҳам у кишини хотирлаб, эзгу ишларини ёдга олдик. 

Накурт адирларида Азим ака эккан ниҳоллар бугун кўкка бўй чўзган, уларнинг ҳосилидан каттаю кичик баҳраманд бўлмоқда. Ана шу анъанани давом эттириб, Накуртда ЎзА боғини яратишга қарор қилдик. 

Бу ташаббусимизни қўллаб-қувватлаган Пайариқ тумани ҳокимлигига миннатдорлик билдирамиз. Умуман, бугун "Яшил макон" лойиҳасида эртанги кунимизга, келгуси авлодлар тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимиз фаол иштирок этиши  керак.

Янги боққа ЎзА жамоаси ва Пайариқ тумани ҳокими З.Эргашев ҳамда секторлар раҳбарлари эзгу ниятлар билан кўчат экди.

<iframe width="1180" height="664" src="https://www.youtube.com/embed/VPQv6bt8eWI" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ғ.ҲАСАНОВ,  

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пайариқда ЎзА боғи ташкил этилди