
Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари Носир Хисров номидаги Бахтар университетига ташриф буюришди, деб ёзмоқда “Ховар” агентлиги.
Делегация сафари 22 ноябргача давом этади. Меҳмонлар олий таълим, фан инновация соҳаси билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади, Хатлон вилоятининг диққатга сазовор маданий масканларини зиёрат қилади.
“Тожикистон ва Ўзбекистон талабалари учрашуви мамлакатимизда эришилаётган ютуқлар, халқимиз маданияти билан танишиш учун қулай имконият яратади, ёшлар дунёқарашини кенгайтиради”, - дейилади биродарларимиз тарқатган хабарда.