2021 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган мажлисда ҳукумат аъзолари ва идоралар раҳбарлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Ялпи Мажлис Сенат расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жонли эфирда узатилди.

Олий Мажлис Сенати йигирманчи ялпи мажлисида дастлаб, махсус ишчи гуруҳнинг уй-жойларни ажратиш, уларга ҳуқуқий мақом беришга оид ҳужжатлар, шу жумладан, архив ҳужжатларидан фойдаланиш, ер ва солиқ қонунчилигини таҳлил қилиш бўйича ўрганиш натижалари эълон қилинди. Бу масала Сенатнинг аввалги ялпи мажлисида кўриб чиқилган эди. Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Чўллиев бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Кун тартибида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг фаолияти ҳақидаги ахборотини эшитиш ҳам назарда тутилган эди.

Бироқ, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг ушбу масалани янада атрофлича ўрганиш мақсадга мувофиқлиги, ҳамда уни кун тартибидан чиқариш тўғрисидаги таклифи сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил учинчи чорагидаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи эшитилди.

Сенаторлар мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсирини юмшатиш борасида ҳукумат томонидан ўз вақтида кўрилган чораларни ижобий баҳоладилар.

Олиб борилган ислоҳотлар натижасида 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ялпи ички маҳсулот ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,9 фоизни, жумладан, саноат – 109,0 фоизни, хизматлар – 107,6 фоизни, қишлоқ хўжалиги – 104,2 фоизни ташкил қилган. Савдо айланмаси ҳажми 167,0 триллион сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 109,8 фоизга ўсган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида 90,2 минг нафар фуқаро жумладан, 48,6 минг нафардан ортиқ ёшлар ҳамда 59,6 минг нафар аёл касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқитилган.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 28,6 минг ишсиз фуқарога 58 миллиард 900 миллион сўм субсидия ажратилган. “Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисми ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш йўлга қўйилган.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида кўзда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун республика бюджетидан 9 триллион 800 миллиард сўм сарфланган ҳамда маҳаллий бюджетларга айнан шу мақсадлар учун 301 миллиард сўм ссуда ажратилган.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида жами 27 миллион дозага яқин вакцина олиб келиниб, 23 миллион дозага яқин вакцина билан қарийб 5 ярим миллион аҳоли коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланган.

Шунингдек, мамлакатимиздаги қўшма корхонада ишлаб чиқарилаётган “Sputnik V” вакцинаси аҳолини эмлаш тадбирларида фойдаланиш учун топширилган.

Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилган ислоҳотлар натижасида 82 та оилавий шифокор пункти ва 19 та оилавий поликлиника ташкил этилган.

Ялпи мажлисда Дастур ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар билан бирга айрим камчиликлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди.

Жумладан, маданий мерос объектларининг ҳисобини юритиш, сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш доирасида барча маданий мерос кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш ҳамда миллий рўйхатини қайта шакллантириш, маданий мерос объектлари электрон порталини яратиш, уни давлат электрон хизматлари билан интеграция қилиш, давлат кадастр ҳужжатини расмийлаштириш ва давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли ахборотларни жойлаштириш ишлари якунига етказилмаган.

Айрим ҳудудларда Ёшлар технопарклари фаолиятини ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар қониқарсиз.

Муҳокамалар якунида Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Шундан сўнг сенаторлар Бош вазир ўринбосарининг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ногиронлиги бўлган болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш юзасидан ахборотини эшитдилар.

Президент фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилган ишлар алоҳида қайд этилди. Айниқса, “Меҳрибонлик уйлари”, болалар шаҳарчаларига президентимиз томонидан Миллий гвардиянинг масъул сифатида бириктирилиши соҳада йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар секин-аста ўз ечимини топишига олиб келаётгани таъкидланди.

Қайд этилганидек, Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамда ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомлар тасдиқланган. Болаларни уй-жой билан таъминлашнинг “онлайн-навбат” тизими – mu.maktab.uz ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинган. 675 нафар бола уй-жой билан таъминланган. Фарзандликка олиш жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида “Васийлик” электрон ахборот тизими яратилган. Оилага тарбияга олинган 141 нафар ногиронлиги бўлган болалар тиббий кўрикдан ўтказилган ва 118 нафари даволаш муассасаларига жойлаштирилган.

Сенаторлар бажарилган ишлар билан бирга ижроси ўз вақтида таъминланмаган топшириқларга ҳам эътибор қаратдилар.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман-шаҳар ҳокимликларидаги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ва шўъбалари ҳамон тўлиқ иш бошламагани, улар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланмагани сенаторлар эътирозига сабаб бўлди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида қабул қилинмаслиги жойлардаги ислоҳотлар суръати ва самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади.

Ҳозирда оилавий болалар уйларини ташкил этиш истагида бўлган юртдошларимиз сони кундан-кунга ортиб боряпти. Лекин мазкур жараёнларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июлдаги “Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган Низомни янгилаш зарур.

Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилиниб, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда ногиронлиги бўлган ўғил-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда парламент ва ҳукумат яқин ҳамкорликда иш олиб боришига келишиб олинди.

Сўнгра ялпи мажлисда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатилиши ва бошқарув компаниялари фаолияти самарадорлиги бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

“Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун, Президентнинг кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, бошқарув органлари молиявий барқарорлигини таъминлаш, уларнинг умумий мол-мулкини сақлаш, самарали фойдаланиш, уйларга туташ ер участкасини ободонлаштиришни таъминлашга қаратилган фармон ва қарорлар ижроси бўйича вазирлик томонидан муайян ишлар бажарилган.

Соҳада самарадорликни ошириш мақсадида сўнгги беш йилда 1 та Қонун, Президентнинг 1 та Фармони ва 2 та қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур жараёнда вазирлик фаол иштирок этган.

Биргина “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун нормаларини амалда қўллаш бўйича Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ҳамда Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича ўтказилган ҳуқуқий эксперимент бевосита вазирлик масъулияти асосида ташкил этилган.

Қонуннинг 18 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

2021 йил 1 сентябрь ҳолатига республикада жами 38 373 та кўп квартирали уй мавжуд бўлиб, шундан 25 985 таси 4 185 та уй-жой мулкдорлари ширкати ва 9 840 таси 290 та бошқарув ташкилоти, 714 таси мулкдорлар, ташкилотлар (балансида бўлгани учун) тасарруфида бошқарилади.

1 834 та кўп квартирали уй бошқарувсиз бўлиб, уларнинг аксарияти янги қурилган кўп қаватли уйлардир.

Республикадаги жами 4 185 та ширкатнинг 1 351 таси яхши, 1 658 таси ўрта ва 1 176 таси оғир тоифадаги ширкатлар сирасига киради.

Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш бўйича аксарият ширкатлар фаолияти самарасиз эканлиги, боқиманда тарзда ишлаши натижасида қарздорлик йилдан-йилга ошиб бораётганлиги, қонун ҳужжатларида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаётганлиги каби ҳолатлар аниқланган.

Жиззах, Марғилон шаҳарлари ва Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида қонунчилик талабларига зид равишда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари буйруқлари билан ширкат бошқаруви раислари тайинлаб келинган.

Шунингдек, ширкат бошқаруви раисининг тегишли малака сертификатига эга бўлиши кераклиги тўғрисидаги қонун талаби ҳам бажарилмаган.

Тизимдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунга биноан, бугунги кунда республикада жами 290 та бошқарув компанияси фаолият юритаётган бўлиб, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳамда Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича ҳуқуқий экспериментлар ташкил этилган.

Хусусан, Юнусобод туманида асосан 12 та бошқарув компанияси фаолият юритаётган бўлиб, қонунчиликка мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган очиқ танловлар натижасида ғолибликка эришиб, тумандаги 1 030 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатишни бошлаган.

Тумандаги кўп квартирали бошқарув компанияларининг хизмат кўрсатиши туфайли авария ҳолатлари 60 фоизга, мулкдорларнинг муддати ўтган мажбурий бадал бўйича қарздорлиги 25 фоизга қисқарган ҳамда 1,4 миллиард сўмлик банк кредити қайтарилган.

Вазирлик томонидан Қонун талабларига биноан кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатилиши ва бошқарув компанияларининг самарадорлигини таъминлашда биллинг тизимини жорий этиш бўйича Президентнинг 2021 йил 19 июндаги 5152-сон қарори ижросини таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритаётган “Ягона ҳисоб-китоб маркази” ДУКлар фаолиятини талаб даражасида йўлга қўйиш, кўп квартирали уйларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар бўйича ҳисоб-китоб ишларини юритишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш учун уй-жой мулкдорлари ширкатларида мажбурий бадаллар ҳисоб-китобини юритиш ва ахборот-маслаҳат олиш имконини берадиган биллинг тизими – “Обод уй” электрон дастурини амалда самарали қўллаб бориш каби вазифалар устувор этиб белгилаб олиниши таъкидланди.

Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати йигирманчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати

Ахборот хизмати

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ