
Тахминларга кўра, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги товар айирбошлаш яқин орада 1 миллиард еврога етиши кутилмоқда. Франция етакчисининг юртимизга ташрифи давомида ҳам бир қанча муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Шунингдек, Франция давлатидан ташриф буюрган ишбилармонлар доиралари билан бўлган учрашувларда ҳам турли соҳалар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Масалан, эндиликда Франциянинг турли шаҳарларидан Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига чартер рейслар ташкил этилиб, сайёҳлар алмашинуви ривожлантирилади.
Юртимизда Франциянинг кўплаб етакчи компаниялари муваффақиятли иш олиб бормоқда. Ўзбекистон Президенти ҳамкорликни янада ривожлантириб, Франция билан қазиб олиш тармоғи, стратегик хомашё ресурсларини қайта ишлаш, гибрид, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш, сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш, “ақлли” қишлоқ хўжалигини жорий этиш, шаҳар ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришни қайд этган.
Шунингдек, икки давлат ишбилармонлари ўртасидаги шерикликни илгари суриш учун Ўзбекистон-Франция савдо палатаси ишга тушиши ҳамда Тошкентда “Business France” агентлигининг офисини очиш режалаштирилаётгани эълон қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Француз альянсининг Самарқанд шаҳридаги филиалини очиб берди. Марказ эндиликда 200 нафаргача француз маданиятига қизиқувчиларни жамлай олади. Марказнинг асосий фаолиятига француз тили ва адабиёти бўйича таълим бериш киради. Икки давлат етакчилари сиёсий мулоқотни давом эттириш, хавфсизлик, юзага келаётган таҳдид ва хатарларга самарали қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этишди. Давлатимиз раҳбари ва Франция етакчисининг музокораларидан кутилаётган натажалар ҳақида сиёсий шарҳловчи Абдували Соибназаров ўз фикрларини билдирган.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/r6df9aSPJcY" title="Ўзбекистон – Франция муносабатлари янги босқичга чиқмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
К. Бегжанов,ЎзА