Биз кейинги пайтларда ўзбек тилининг бугунги аҳволи ҳақида 21 октябрь санаси яқинлашиши арафасида гапиришга одатланиб қолдик. Ушбу сана муносабати билан республикамиздаги турли корхона ва ташкилотларда тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари уюштирилади.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўткан тадбирда ҳам айнан тил масаласи мавсумий масалага айланмаслиги хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди.  

 Тадбиргда Фанлар академияси Тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институти профессор ходимлари, ЎзМУ профессорлари ҳамда талабалар иштирок этишди.  

 – Ким қайси тилда ўйласа шу халққа мансубдир, деган  иборани эслаб ўтишни ўринли деб биламан, – дейди адабиётшунос Раҳимбой Жуманиёзов. – Биз нафақат ўзбек тилиди ёзишимиз, ўқишимиз балки ўзбек тилида нафас олишимиз зарур. Агар инсонга хаво етишмай қолса у нафас олишга қийналиб қолади. Ўзбек тили ҳам бизни интеллектимизни ўсиши учун худди ҳаводек заруриятга айланиши жоиз.  

 –  Одамларни ўз она тилига бўлган муносабатини яхшилаш учун нималарга эътибор бериш керак? деган саволимизга Филология фанлари номзоди Зуҳриддин Исомиддинов қуйидагича жавоб берди:  

 – Ижтимоий тармоқлар фаолияти жадаллашганидан сўнг одамлар бир-бирлари билан жуда кам гаплашадиган бўлишди. Кўпчиликни нигоҳлари телефонга ва компьютерга қадалган, тиллари эса гўёки “тишланган”дек. Яъни “қафас”га тушгандек. Албатта одамлар ўртасида мулоқот камайганидан сўнг тилга бўлган эътибор ҳам сусаяди. Тилга муносабатни ўзгартириш учун кўпроқ ўзбек адибларидан Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Қодирий, Ойбек, Мақсуд Шайхзода, Саид Аҳмад асарларини  ўқишимиз керак. Улар ёзган роман ҳамда ҳикояларида ҳақиқий ўзбекона сўзлашув одоблари мужассам.  

 Тадбирда сўз олган филология фанлари номзоди Ҳулкар Ҳамроева тилимизнинг бугунгача етиб келишида кўплаб шоир-ёзувчилар курашгани, айнан уларнинг саъй-ҳаракати туфайли бугун ўзбек тили бойиб бораётгани ва уни янаям қадрлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканини таъкидлаб ўтди.  

Нигора Раҳмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили — мавсумий масалага айланмаслиги керак!