ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани “Чойкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида 7 минг 120 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд аҳолиси меҳнаткаш. Буни аҳоли хонадонларида томорқачиликнинг яхши йўлга қўйилганидан ҳам билиш мумкин.

Овул хонадонларидаги 203 гектар томорқа ерларда мева-сабзавот, полиз экинлари етиштирилмоқда.  

Шунингдек, ҳудуд аҳолиси пиллачилик билан ҳам шуғулланади.

[gallery-12069]

Апрель ойида пилла етиштириш истагидаги 93 хонадонга 75 қути ипак қурти тарқатилган бўлиб, айни пайтда пилла ҳосили давлат хирмонига топширилмоқда.  

– Узоқ йиллардан буён оиламиз пилла етиштириш билан шуғилланиб келади, - дейди 75 ёшли отахон Турсинбой Сафаров. – Жорий йил 1 қути ипак қуртини невараларим ва келиним билан парваришладик. Албатта, натижалар ёмон эмас, хирмонга 85 килограммдан ортиқ “кумуш тола” топширишни ният қилганмиз.  

Бундан ташқари хонадон эгалари 7 сотих таморқа ерида картошка, помидор, пиёз, бодринг, мева ва полиз экинларини етиштириб, яхши даромад олмоқда. 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Овул меҳнаткашлари