Уругвайлик ҳужумчининг таъкидлашича, «кўк-анорранглилар»нинг бугунги инқирозий ҳолатига юқори савияда бўлмаган футболчилар билан баланд суммаларда шартномалар имзолангани сабаб бўлган.

Спортга ихтисослашган машҳур France Football журнали «Атлетико» Мадрид футболчиси Луис Суарес билан суҳбат уюштирди. Ҳужумчи «Барселона»нинг унга нисбатан ҳурматсизлиги, Диего Симеоне билан муносабати ва келажакдаги режалари ҳақида ўртоқлашган.

«Менга жиддий таъсир қилгани – улар ёшим ўтиб бораётганини ҳамда ортиқ «Барселона» даражасидаги футболчи эмаслигимни айтишгани бўлди».

«Агар мен «Барса»да 3 ёки 4 мавсум давомида самарасиз ҳаракат қилганимда жамоанинг менга нисбатан кўрсатган муносабатини тушунар эдим, аммо самарадорлик бобида фақат Лео[Месси]дан ортда эдим холос, ҳар мавсум камида 20талаб гол ураётган эдим.

Вазият шуни кўрсатяптики, бугунги «Барса»да ўйнаш оғир; осон эмас. Аниқки, шартнома имзоланган кўплаб футболчилар «Барселона» даражасида эмас. Каталонияда ўтган олти йил давомида мендан кутилган натижаларни тақдим эта олдим, деб ўйлайман.

Энди «Барселона»да вазият аввалгидек эмас. Жамоа ўзгариши керак. Буни жуда яхши тушундим. Қийнайдигани эса менга бўлган муносабат. Ҳамма биладики, улар бошқача муносабатда бўлишлари керак эди. Мен ҳурматга лойиқ эдим.

«Атлетико»га ўтиш? Мен бунга қаршилик қилолмасдим. Чунки ортиқ «Барселона»га керак эмаслигимни тушуниб етдим. Ўз ғурурим олдида қадр-қимматимни ерга уриб қўйишларига йўл қўя олмасдим. Шунинг учун «Атлетико» таклифини қабул қилдим», – дея Луис Суареснинг сўзларини келтирмоқда France Football.

Маълумот ўрнида, Суарес Ла Лиганинг ушбу 2020/2021 йилги мавсумида 17 та баҳсда майдонга тушиб, 16 голга муаллифлик қилди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ортиқ «Барселона» даражасидаги футболчи эмаслигимни айтишди» — France Football журнали Суарес билан суҳбат уюштирди