Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи доирасида биродар мамлакатлар ва халқларимизнинг турли соҳалардаги алоқалари кенг ёритилмоқда.

Хўжандда бўлиб турган ЎзА мухбири Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзоси Ўринбой УСМОНнинг фикрларини ёзиб олди.

– Мен Тожикистонда ўзбек оиласида туғилиб ўсганман, мактабниям ўзбек тилида тугатганман. Шундан сўнг Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетига ўқишга кириб, 1973 йилда тамомлаганман. Ўша пайтлар Ўзбекистонда таҳсил олган талабалар ўқишни битиргандан сўнг икки йил ишлаб берарди. Аммо мен Тожикистонга қайтиб келдим. Асосий ижодий фаолиятим юртимда ўтди, 1991-1997 йилларда Ўзбекистондаги “Халқ сўзи” газетасининг Тожикистон бўйича ўз мухбири бўлиб ишладим. Айни пайтда Тожикистон ҳукуматининг ўзбек тилидаги нашри – “Халқ овози” газетасида ишлаяпман.

Болалигимдан ўзбек адабиётига катта меҳр билан ўсдим. Раҳматли отам Ўзбекистонда чиқадиган газета-журналларни олиб турарди. Ўзбеклар билан бизнинг томирларимиз туташ. Ўзбекистондаги дўстларим билан хабарлашиб турамиз, уйда ўзбек телеканалларини кўрамиз. Адиб, журналист, жамоат арбоби Хуршид Дўстмуҳаммад менинг энг яқин дўстим, курсдошим бўлади.

– Кейинги йилларда халқларимиз ўртасида дўстлик ришталари мустаҳкамланганини сиз нималарда кўраяпсиз?

– Мустақилликнинг бошларида, ундан олдин Ўзбекистон билан борди-келди қилиш жуда осон эди. Поезд, автобуслар тинмай қатнаб турарди. Лекин орада муносабатлар совуқлашган давр бўлди. Виза тартиби жорий қилинди, чегаралардаги назорат-ўтказиш нуқталари ёпилди. Масалан, хўжандликлар виза олиш учун 350 километр йўл босиб Душанбега бориб ойлаб кутарди, нархи ҳам арзонмасди.

Сиз ҳозир бўлиб турган Сўғд вилояти Ўзбекистоннинг еттита вилояти билан чегарадош. Ўзбекистондан келин олганмиз, қиз узатганмиз. Битта-иккита эмас, минглаб оилалар тақдири Ўзбекистон билан боғланган. Муносабатлар совуқлашган даврда ана шу оилалар аҳволи қандай кечганини тасаввур қилинг... Тўй-маракани қўйинг, жаноза бўлиб қолса бир оила ўз жигариникига боролмасди. Шундай воқеаларнинг гувоҳи бўлганмиз, аза бўлиб, одамлар чегаранинг икки тарафида ўтолмай, зор йиғлаганларини кўрганмиз. 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти бўлгандан сўнг қўшни давлатлар билан алоқалар мустаҳкамланди. Тожикистонда миллионлаб ўзбек яшаса, Ўзбекистондаям миллиондан ортиқ тожиклар бор. Бу аввало шу халқларнинг байрами бўлди.

Ўзбек-тожик дўстлиги ҳақида минглаб мисолларни айтиш мумкин. Бизни динимиз, маданиятимиз, ташқи кўринишимиз, мусиқамиз бир. Ён қўшни – жон қўшни деган гап бор. Бу ҳақиқат пандемиянинг оғир синовли кунларида айниқса билинди. Мамлакатимизга энг катта ёрдамни жон қўшнимиз Ўзбекистон берди. 865 минг долларлик кўмак...

– Мамлакатларимиз ўртасида алоқалар яхшилангандан кейин биринчи кунларни қандай эслайсиз?

– 2017 йилни яхши эслайман. Ўзбекистон билан алоқалар яхшилангандан сўнг бошқа оламда сузиб юргандай бўлган эдик. Ўша пайтлар Конибодомни Фарғонанинг Бешариқ тумани билан боғловчи Потар – Андархон ўтказиш пунктига бордим. Биринчи шу пункт очилганди. Ўша ерга журналист сифатида бордим, одамлар билан гаплашдим. Биласизми, одамлар йиғлаб туриб кулишарди, кулиб туриб йиғлашарди. Икки мамлакат Президентларининг бир бирини тушуниши ва халқлар дўстлиги учун катта қадам қўйгани шарофати эди бу! Қадимий ўзбек-тожик дўстлиги тиклангандан сўнг одамлар йиллар давомида кўрмаган қизи, неваралари билан дийдор кўришганди... Кўплар ўша кунлари яқинлари учун тўй қилиб берганди.

– Ижодкор сифатида маданий-гуманитар алоқаларни қандай баҳолаган бўлардингиз?

– Дўстлик халқларимиз учун энг қадрли туйғу. Буни ҳамма соҳада, хусусан, адабий алоқаларда ҳам кузатиш мумкин. Илгари Ўзбекистонда Тожикистон адабиёти ва санъати кунлари бўлар, худди шундай, Тожикистонда ҳам Ўзбекистон адабиёти ва санъати кунлари ўтказилар эди. Аста-секин бу анъаналар тикланиб, яна йўлга қўйилмоқда. Биласизми, Тожикистонда яшасам-да, тожик адабиётини ўзбек тилида ўқиганман. Масалан, Жалол Икромийнинг “Олов қиз” романини севиб мутолаа қилганман. Бу халқларимизнинг тили ва дили бир-бирига яқинлигидан. “Жаҳон адабиёти” журналининг бир сони тожик адабиётига бағишланди. Тожик шеърияти, прозасидан таржималар чоп этилди. Шунингдек, “Шарқ юлдузи” журналида ҳам тожик ижодкорларининг ижодий ишларидан намуналар берилди. 

Тожикистонда ҳам “Садои Шарқ” журналида, “Халқ овози” каби нашрларда ўзбек ижодкорларининг асарлари эълон қилиб борилмоқда. Шу ўринда бир таклифни билдириб қолардим: Тожикистонда Ўзбекистонда чоп этилаётган адабий нашрлар ижодий жамоалари билан ижодий учрашувлар ўтказилса... Бу нафақат катта ижодкорлар, балки ёшлар учун ҳам ижодий кўприк вазифасини ўтайди.

Алоҳида эътироф этишга арзирли ишлар кўп аслида. Маданият ва санъат соҳасида ҳам пандемияга қарамай, яхши лойиҳалар амалга оширилди. Тожикистонда Шукур Бурҳон номидаги ягона ўзбек театри бор. Шу театр актёрларидан Абдуқодир Яҳёев кейинги беш йилда “Ўзбекфильм”да “Авлоний”, “Ибрат”, “Сўнгги умид” каби бешта фильмда роль ижро этди. “Мендирман Жалолиддин” фильмига ҳам таклиф этилган эди, аммо пандемия туфайли боролмади. Хавф-хатар чекингач, санъат соҳасидаги алоқалар янада ривожланишига ишонаман.

– Ўзбекистон Президенти ташрифига Хўжандда қандай тайёргарлик кўрилди?

– Муносабатлар яхшилангандан сўнг Хўжанд – Тошкент автобус қатнови йўлга қўйилганди. Илк қатновда мен ҳам Ўзбекистонга боргандим. Биз интиқиб кутаётганимиз, пандемиядан сўнг чегараларимиз яна очилса. Чунки хавф-хатар бирмунча чекинди. Тожикистондан Ўзбекистонга визасиз режим бир ой бўлса, рўйхатдан ўтмасдан туриш уч кун эди. Шу ўн кунга чўзилиши ҳақида эшитдим. Насиб бўлса Хоразмга бормоқчиман. Менга ўхшаган Хивани кўрмоқчи бўлганлар Тожикистонда жуда кўп. Йўллар очилса Ўзбекистондан Хўжандга келувчилар ҳам кўпаяди. Душанбедан Термиз, Бухоро, Самарқандга автобуслар қатнови қайта тикланади. Шунингдек, Самарқанд ва Панжикент оралиғида темир йўл, илгариги Жиззах – Қўқон автомобиль йўли ишга туширилади, аллақачон бунга келишилган. 

Сир эмас, халқларимиз дўстлигини кўролмайдиганлар топилади. Лекин яхши қўшничилигимиз қанчалик мустаҳкамланса, улар ўз ўзидан писиб қолади. Мамлакатларимиз ҳозир шунга ҳаракат қилаяпти. Зеро, бизнинг томирларимизда дўстлик қони оқмоқда. Халқларимиз бор экан, вужудида ота-боболардан мерос қон оқиб турар экан, бу дўстликни бузиб бўлмайди.
 
ЎзА мухбири
Матназар Элмуродов
суҳбатлашди

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўринбой УСМОН: “Томирларимизда дўстлик қони оқмоқда”