Пойтахтимизда 14 ёшлилар ўртасида футбол бўйича ўтказилган мамлакат чемпионати ўз ниҳоясига етди.

“Чиғатой” стадионида ўтказилган финал баҳсида “Хоразм” ва “Одил Жуниор” тўқнаш келди. Катта устунлик эвазига “Одил Жуниор” жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та гол киритиб, ғолиблик нашидасини сурди. 2-ўрин “Хоразм” клубига насиб этган бўлса, 3-ўринни “Пахтакор” футболчилари эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, қатор спортчилар турли номинацияларда мукофотланди.

[gallery-4263]

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Одил Жуниор” футболчилари мамлакат чемпиони