Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков мамлакатимиздаги коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берди.

Таъкидланишича, жорий йил 22 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 239 минг 895 нафарни ташкил этиб, улардан 237 минг 791 нафари (99 фоиз) соғайган, 1 минг 637 нафари (0,7 фоиз) вафот этган. Сўнги бир ҳафта давомида динамикада касалланишнинг бироз кўтарилиши кузатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 17 июнь кунида 90 та, 18 июнь куни 108 та, 19 июнь куни 93 та, 20 июнь куни 87 та, 21 июнь куни 82 та, 22 июнь куни 98 та касаллик қайд этилди. 

– ЖССТ томонидан дунё мамлакатларида “Оmicron” штаммининг “Stealth-Omicron” BA.2 варианти устувор штаммга айлангани таъкидланмоқда, – деди Н.Отабеков. – Республикамизда ҳам ушбу штамм аниқланиб, хозирги кунда коронавирус инфекцияси билан касалланишда ушбу штаммнинг учраётгани кузатилмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар марказида вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган таҳлилларда 67 фоизида “Omicron”, ва  33 фоизида “Omicron” штаммининг янги мутациядаги “Stealth-Omicron” BA.2 варианти топилган.

Мутасаддининг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарорлиги таъминланиб келинмоқда. Лекин ўтган икки йил давомида айнан июль-август ойларида касалланиш кўтарилганлиги қайд этилган. Шунинг учун коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва бустер дозаси билан қайта эмлаш ишларини жадаллаштириш катта аҳамиятга эга.  

Аҳоли орасида коронавирус касаллиги диагностикаси, клиникаси ва махсус профилактикаси (эмлаш тадбирлари ва бустер дозанинг аҳамияти) бўйича барча турдаги оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш зарур. 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурмат Отабеков: Мамлакатимизда ҳам дунёда оммалашаётган “Оmicron” штаммининг янги мутациядаги варианти тарқалмоқда