Президентимиз таклиф ва кўрсатмалари асосида Навоий вилоятида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Буни вилоят иқтисодиётининг йилдан йилга юксалаётгани, аҳолини иш билан таъминлаш даражаси ортаётганида ҳам кўриш мумкин.

Вилоятда 2022-2026 йилларда қиймати 15 миллиард доллар бўлган 3 минг 323 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 75 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши белгиланган. Жумладан, “Навоий кон металлургия комбинати” АЖ томонидан “Ауминзо-Амантой” маъданли майдонида олтин маъданларини қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуасида (ГМЗ-5) қурилиш ишлари бажарилиб, лойиҳа доирасида 449,5 миллион доллар ўзлаштирилиб, фойдаланишга топширилди. 

[gallery-9721]

“Пистали” конини ўзлаштириш (6-ГМЗ) лойиҳасининг қиймати 274,7 миллион долларни ташкил этади. Завод чегара тўсиқ девори ўрнатиш бўйича ишлар тўлиқ бажарилган. Рудани қабул қилиш тармоғида бош бино, насос станцияси, цианли натрий омбори, маъмурий бино, лаборатория ва бошқа биноларда ер ишлари тугатилиб, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Кон техникалари ва бошқа асбоб-ускуналар харид қилиш учун шартномалар расмийлаштирилиб, босқичма-босқич етказиб берилмоқда. Мазкур лойиҳа ишга туширилгач, йилига 4 миллион тонна олтин таркибли маъдан қайта ишланади. 

“Мурунтов” конини кенгайтириш лойиҳаси 2025 йилга қадар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳа қиймати 733,9 миллион долларни ташкил этади. Яқиндагина 40 миллион тоннадан ортиқ маъдан захирасига эга бўлган “Мурунтов” кони таркибида “Балпантоғ - Томдибулоқ” конида биринчи портлатиш ишлари амалга оширилди. Конлардан қарийб 15 йил мобайнида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади. 

2022 йилда газ-кимё саноатини ривожлантириш юзасидан 1 049,6 миллиард сўмлик 6 та йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ушбу лойиҳаларда қурилиш-пудрат ва ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. 

2022-2024 йилларда Жаҳон банки ва бошқа манбалар ҳисобидан Томди туманида қиймати 600 миллион долларлик шамол электр станцияси фойдаланишга топширилади. Вилоятда маҳаллий саноат жадал ривожлантирилиб, йил якунида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, жумладан, ҳудудий саноат 2 баробарга ошиши режалаштирилган. Бунинг учун вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва маҳаллий саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича янгича тизим яратилган. 

Вилоятда 2022-2026 йилларда маҳаллий саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича қиймати 44,4 триллион сўмлик жами 980 та лойиҳалар амалга оширилиши белгилаб олинган. Мазкур лойиҳаларни амалга оширилишини таъминлаш орқали 2026 йилга бориб вилоятнинг ҳудудий экспорт салоҳияти 900 миллион долларга етказилади. 

Хусусан, 2022 йилда маҳаллий саноат тармоқлари соҳасида қиймати 3,4 триллион сўмлик 218 та инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилди. Мазкур лойиҳалар ишга тушса вилоятнинг экспорт салоҳияти икки баробар ошади. Ҳудудда йирик саноат корхоналари билан кичик бизнес ўртасида кооперацияни кучайтириш бўйича катта имкониятлар мавжуд. Мисол учун, Навоий кон металлургия комбинати томонидан ўтган йили 410 миллион долларлик маҳсулотлар импорт қилинган. 

Жорий йилда ўтказилган саноат ярмаркасида кооперация асосида комбинат тузган шартномалар ҳисобига 10 дан ортиқ маҳаллий саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳажми бир неча баробар ошди. 

Вилоятда маҳаллийлаштириш дастури доирасида биргина жорий йилнинг январ-март ойларида 73 та лойиҳа асосида 114,7 миллиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган. Амалда 78 та лойиҳа доирасида 207,2 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. 

Шу билан биргаликда, тармоқ корхоналари эҳтиёжлари ва маҳаллий ресурслардан келиб чиқиб 50 га яқин импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзлаштириш устида ишланмоқда. Жумладан, Навоий шаҳридаги “Gidro stanko servis” МЧЖ томонидан графит маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда. 

Қурилиш материаллари саноатида 577 миллион доллар инвестициялар ҳисобига, 235 та лойиҳа амалга оширилади ва 15 мингта янги иш ўрни ташкил этилади. 

Fозғон шаҳрида 2 йил давомида амалга оширилган ишлар натижасида 14 та корхона ишга туширилиб, мингдан зиёд иш ўрни яратилди. Эндиликда ушбу кластер кенгайтирилиб, 20 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 баробарга ошади. 

Ғозғон шаҳрида қурилиш материаллари саноати йўналишида 54,6 миллиард сўмлик 17 та лойиҳалар доирасида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, бу ерда “Tomdi Aktau-Nerud” МЧЖ ҚК (Россия) томонидан гранит тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича қиймати 20 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилди. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2024 йилга белгиланган. 

2022 йилда қиймати 1,4 триллион сўмлик 86 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ҳисобига 1271 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. 

А.Бўриев, 
С.Аслонов (сурат), ЎзА. 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти: тизимли ислоҳотлар самараси