Президент номзоднинг тақдимоти билан танишар экан, Навоийда 2023 йилда ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қўшимча 655 миллиард сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга яна 750 миллиард сўм ресурс ажратилишини таъкидлади.

Бундан ташқари, аграр соҳа, ичимлик суви ва автомобиль йўллари лойиҳаларига қўшимча 180 миллион доллар жалб қилиш бўйича топшириқ берилди.

Бу имкониятлардан фойдаланиб, келаси йил 240 минг аҳоли бандлигини таъминлаш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

–2023 йил якуни билан Навоий камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айланиши шарт ва зарур, – деди давлатимиз раҳбари.

Туман ҳокимлари ҳар ой маҳаллий кенгашга маҳалла раислари ва фаоллари олдида  ҳисобот бериши таъкидланди.

Бундан буён вилоятда Администрация вакиллари иш олиб бориши, улар вилоятда аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларни тезкор ечиш масалалари билан шуғулланиши қайд этилди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айланиши шарт ва зарур, – Президент