Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2022 йил 28 январда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда” эканлигини таъкидлаб, мамлакат тақдири, миллат тақдири муҳтарам муаллимларимиз қўлида, мамлакатимизда энг кўркам маскан мактаб, энг ҳурматли инсонлар ўқитувчи ва мураббийлар бўлиши лозим, дея Устоз мураббийларни эъзозлашга чақирди.

Қолаверса, 2026 йилгача мамлакатимизни ривожлантириш стратегиясининг 5 та асосий вазифаси қаторида асосий йўналиш сифатида таълим тизимини ривожлантириш эканлиги белгиланди.

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида вилоятдаги таълим тизимида узоқ йиллар ишлаган фахрий педагоглар, маорифчилар, устоз-муаллимлар, халқ таълими тизими ходимлари, мактабгача таълим, профессионал ва олий таълим даргоҳларида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ фидойилар, спорт муассасалари мураббийлари учун ташкиллаштирилган байрам тадбирида шу ҳақда сўз борди.

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов Президентимизнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Муаллимларнинг касб байрами олдидан давлатимизнинг юксак мукофотлари – орден ва медалларга сазовор бўлган тўрт нафар наманганлик таълим жонкуяри табрикланди.

Байрам тадбирида илм-фанни ривожлантириш, соҳадаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий этишга қўшган муносиб ҳиссаси, ёшлар таълим-тарбияси йўлидаги фаоллиги учун бир қатор ўқитувчи ва мураббийлар тақдирланди.

Сўнгги йилларда таълим соҳасининг барча бўғинларида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ўзининг ёрқин самарасини бермоқда. Биргина, дастлабки бўғин – мактабгача таълимда бундан беш йил аввал 24 фоизлик қамровда бўлса, эндиликда бу кўрсаткич 73,3 фоизга етказилди. Қамров даражаси уч баробарга ошган бўлса, мактабгача таълим ташкилотлари сони олти баробарга ошди. Жорий йилнинг ўзида инвестиция дастури доирасида 21 та мактабгача таълим ташкилоти қиёфасини тубдан яхшилаш учун 115 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

[gallery-8995]

Бу йил 36 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун бюджетдан 213 миллиард сўм маблағ сарфланди. Янги ўқув йилида эса янгитдан таъмирланган 24 та замонавий мактаб ўқувчиларни ўз бағрига олди. Қолаверса, вилоят туманларидаги мактаб интернатлар негизида 11 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилиб, Президент таълим муассасалари агентлиги ихтиёрига ўтказилди. Ҳозирда уларда 4 минг 618 нафар иқтидорли ўқувчи таълим олмоқда.

Чортоқ туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ёрдам йўналиш бўйича ҳамда Наманган хизмат кўрсатиш ва сервис техникумида ахборот ва коммуникация технологиялари сектори йўналишида халқаро дастурлар асосида кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик шартномалари тузилди. Шунингдек, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Германия тажрибаси асосида, иш жойида ўқитишнинг дуал таълим шакли учун 1 минг 270 та қабул режаси белгиланди.

Олий таълим муассасалари сони 7 тага етказилди. Талабалар сони эса ўтган йилга нисбатан 37,2 минг нафардан 53,6 минг нафарга, битирувчиларнинг қамрови 27 фоиздан 33 фоизга етказилди.

Мураббийларнинг мамлакат нуфузини дунёга танитиш, спортни оммалаштириш, ёш иқтидор соҳибларини жисмоний тарбияга жалб қилиш борасидаги интилишлари туфайли жорий йилнинг ўтган даврида вилоят спортчилари томонидан 636 та олтин, 766 та кумуш ва 1 минг 284 та бронза, жами 2 минг 686 та медаль қўлга киритилди.

– 40 йилдан ортиқ вақт давомида бошланғич таълимда ишладим, – дейди Халқ таълими аълочиси Мактуба Абдулҳафизова. – Наманган шаҳридаги 58-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабидан пенсияга чиқдим. Нафақа ёшида ҳам маҳаллада ёшлар, оила ва хотин-қизлар тарбиясига масъул сифатида меҳнат қилдим. Ўқитувчиларга бўлган эътибор ошди. Буни айни вақтда таълимда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасида ҳис этяпмиз. Шу кунларда бу янада яққолроқ намоён бўлмоқда.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда ўқитувчи ва мураббийлар шарафланди