Муҳтарам Юртбошимизнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи том маънода, инсон қадр-қимматини улуғлаш ва уни қадрлашга қаратилгани билан катта аҳамиятга эга бўлди.

Албатта, сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган очиқлик, ошкоралик ва инсонпарварлик сиёсати инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги эзгу ишларга «янги қон» бағишлади, десак хато бўлмайди.

Бунинг натижасида бугунги кунда юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, очиқлик сиёсати бўйича сезиларли ўзгаришлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ўтган қисқа давр ичида мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилишнинг ўзига хос тизими яратилгани, аҳоли муаммоларига уйма-уй юриш орқали ечим топилаётгани, жойларда Халқ қабулхоналари, аҳоли мурожаатларига мўлжалланган Президент портали фаолияти йўлга қўйилгани, шубҳасиз, мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсатининг амалий ифодаси бўлди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни бартараф этиш, аёллар ҳуқуқи ва сиёсий маҳбуслар билан боғлиқ муаммоларга алоҳида эътибор қаратилиши ортидан Ўзбекистоннинг дунёдаги сиёсий имижи ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги қониқарсиз рейтингларининг яхшиланишига хизмат қилди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида бу ҳақида сўз юритар экан, мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилгани ва бу ўзгаришлар сира ортга қайтмайдиган даражада тус олганини алоҳида қайд этиб ўтди.

Жумладан, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларда энг муҳим ўринда туришини, 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни кўзда тутадиган “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойили асосида амалга оширилишини таъкидлади.

Шунингдек, гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишларни қатъий давом эттирилиши, хусусан, жорий йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти ва хотин-қизларнинг минтақавий бизнес-форумини ўтказиш режалаштирилаётгани айтиб ўтилди.

Таъкидланганидек, гендер сиёсати масалалари бугун мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг муҳим бўғинига айланди. Хусусан, юртимизда оилавий зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга «Ҳимоя ордери» берилиши ҳам мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида қўлга киритилган салмоқли ютуқлардан бири бўлди.

Биргина хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича йўлга қўйилган янги тизим – «Аёллар дафтари»ни шакллантириш орқали республикамиздаги 6 млн. 385 мингдан ортиқ хотин-қизлар билан мулоқот олиб борилиб, 80 175 нафар аёллар муаммолари ҳал этилгани, 99 100 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланганини ҳам ижобий натижа сифатида айтиб ўтиш жоиз.

Мазкур нутқда келтириб ўтилган, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор қаратилиши учун Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги янги қонун қабул қилиниши ва Ўзбекистон Парламенти Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилишини ҳам, ўйлайманки, инсон ҳуқуқлари бўйича катта сиёсий қадамлардан бири бўлади.

Энг асосийси, Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид умум эътироф этилган принцип ва нормаларини қатъий ҳимоя қилишини ва фаол илгари суришини таъкидлади.

Раҳмат Маматов,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, Сенат аъзоси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МУНОСАБАТ: Гендер сиёсати масалалари мамлакатимизда изчил ислоҳотларнинг муҳим бўғинига айланди