27 сентябрь – Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи туғилган кун

Бугун Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи таваллуд топган кун муносабати билан Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш  «Нуроний» жамғармаси вакиллари ва Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, адабиётшунос олимлар, шоир шеъриятининг ихлосмандлари иштирок этган тадбирда дастлаб Рауф Парфи қабри зиёрат қилинди. Шундан сўнг хотира тадбирига ҳамоҳанг тарзда Ёзувчилар уюшмасида шоирнинг ҳаёти ва ижод йўли ёдга олинди. 

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев очиб берди.  Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, таниқли ҳофиз Дадахон Ҳасан, адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдош ва бошқалар Рауф Парфи ҳаёт йўли, ижоди ҳақида гапирди. Тадбирда сўз олганларнинг эндиликда Жамғарма ва  Ёзувчилар уюшмаси билан  ҳамкорликда  80 йиллигини кўтаринки руҳда ўтказиш ҳамда “Рауф Парфи дўстлари клуби” тузиш ҳақидаги таклифлари маъқулланди.

Шунингдек, Рауф Парфи ижодига бағишланган анжуманнинг бир гуруҳ  иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига “Миннатдорлик хати” йўлланди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВГА

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ РАУФ ПАРФИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ҚАТНАШЧИЛАРИ НОМИДАН

МИННАТДОРЛИК ХАТИ

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Бугун биз ўзгаришлар замонида яшаяпмиз. Бу ўзгаришларнинг натижалари юртимизда яшаётган, миллатию эътиқодидан қатъий назар, барча-барчамизга бирдек дахлдордир. Улар тирикларга тегишли бўлганидек, юртнинг мустақиллиги учун курашган кўплаб марҳум юртдошларимизга ҳам алоқадор. Шулардан бири улуғ ўзбек шоири Рауф Парфидир.

Маълумингизким, ўзбек адабиётининг миллатсевар қаноти собиқ советлар даврида ҳам Истиқлол ғоясини сира унутмади, аксинча, бешикдаги боласи каби  уни авайлаб асради, очиқ айтолмаса, рамзлар қатига яширди, парваришлади. Ана шундай ижодкорларнинг энг пешқадамларидан бири шоир Рауф Парфидир. У авлоддошлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Омон Матжон, кейинги авлод вакиллари –  Ҳалима Худойбердиева, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Сирожиддин Саййид каби қатор миллатпарвар шоирлар билан бир қаторда туриб, миллат учун, унинг ёруғ келажаги учун қалам тебратди, ўлмас шеърлар битди, элнинг тилига тушди, дилидан жой олди. Шунингдек, ўзбек шеъриятини янги мақомга чиқишида авангардлик вазифасини ўтади.

Лекин афсуслар бўлсинким, истеъдод бор жойда кўролмаслик, ғайрлик, кўкрагидан туртиш каби манфур ишлар ҳам бор эканки, шуларнинг оқибатида Истиқлол учун курашган, бутун ижоди билан унинг пойдеворига ғишт қўйиб яшаган Рауф Парфидек миллатпарвар шоир юрт мустақилликка эришгандан кейин ҳам муносиб даражада қадр топмади. Гарчанд китоблари шогирдлари ва мухлислари  томонидан аҳён-аҳёнда чоп этилиб турган, адабиёт, шеърият мухлислари унинг шеърларини ёд айтиб юришган эса-да, шоирнинг дилбар шеърияти мамлакатнинг катта минбарларидан туриб жарангламади. Унинг ижодига бағишланган анжуманлар ўтказилмади. Бу эса, ҳар қандай соғлом мантиққа, ҳақиқатга, Рауф Парфи каби улуғ шоирнинг Ватан олдидаги хизматларига зид ҳолдир. Зеро, йиллар, асрлар ўтиб ҳам Рауф Парфидек санъаткор шоирлар ижодиниг қадри ошса ошадики, асло пасаймайди.

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

“Рауф Парфи дўстлари клуби" ни тузишга имкон яратиб берганингиз учун Сизга алоҳида миннатдорлик изҳор қиламиз. Шу маънода айтиш жоизки, Сизнинг раҳбарлигингизда юртимизнинг барча соҳаларида олиб борилаётган ўзгаришлар натижасида эркин сўз айтиш имкони  бизларни умидлантирмоқда. Айни умидга суянган кўйи яна шуни изҳор қиламизки, Рауф Парфи ижодини худди Абдулла Орипову Эркин Воҳидовлар ижоди каби кенг қамровда тадқиқ этиш, шоирдан қолган катта меросга бағишланадиган халқаро анжуманлар ўтказиш, китобларини катта ададларда чоп этиб, ёшлар ўртасида тарғибу ташвиқ қилиш ишлари катта самаралар беришига ишонамиз. Зеро, Рауф Парфи ҳозир жисман орамизда йўқ бўлса-да, лекин унинг асарлари, ёди ҳар бир чинакам адабиёт, шеърият ихлосманди қалбида акс-садо бериб турибди. Рауф Парфи хотирасини абадийлаштириш ишлари кўпчиликнинг, элимизнинг, айниқса, ёшларимизнинг кўнглидаги меҳру муҳаббатга, эзгу интилишларга ҳукуматимиз, хусусан, сиз Президент жаноблари томонидан берилган муносиб ва юксак даражадаги жавоб бўлур эди. Натижада шоирнинг ўлмас шеърияти, таржималари, дурдона фикру мулоҳазалари, адабий суҳбатлари халқимизга кўпроқ яқинлашар, юксак адабиёт ихлосмандлари қалбидаги чўғ эса кучлироқ аланга оларди. 

Сизга чуқур миннатдорлик туйғулари ила

РАУФ ПАРФИ ИЖОДИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАННИНГ БИР ГУРУҲ  ИШТИРОКЧИЛАРИ

2021 йил 27 сентябрь

Рауф Парфи чинакам мардлик ва матонат йўлини босиб ўтди

“... ажойиб шоир дўстим Рауф Парфининг бугунги ўзбек ёшлар шеъриятида мутлақо ўзига хос ўрни борлигини яна бир бор таъкидламоқчиман. Сафдошим бўлмиш, истеъдодли, ёниқ шоир Рауф Парфининг ушбу шеърларини ўқиб, баҳра топганимдан ниҳоятда бахтиёрман”. 

Бизнинг асримизнинг даҳо шоири Абдулла  Орипов бундан олдин ва бундан кейин ҳам ҳеч бир тенгдош шоирга бундай оташин таъриф берган эмас. Яна бир даҳо Эркин Воҳидовнинг Рауф Парфи ижодига муносабати бундан кам эмасди. Замонамизнинг ҳассос шоирлари – Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева, Муҳаммад Юсуф, Сирожиддин Саййидлар уни бир умр устоз билдилар. Рауф Парфини тан олмаслик мумкин эмасди. Дунёнинг барча қитъаларида – Осиё ва Европада, Америка ва Африкада сон-саноқсиз мухлислари ва издошлари бор эди. Бир неча халқаро мукофотлар, шу жумладан, Туркий халқлар адабий мукофотларининг совриндори эди. 1999 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Абдулла Ориповнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан Рауф Парфига Ўзбекистон халқ шоири унвони берилди... Кейин...кейинчалалик адабиёт чархпалаги орқасига айланиб кетди ва ниҳоят ҳар қандай зулматнинг ҳам ортидан мунаввар тонг отгани каби, сўнгги 4-5 йилдан буён юртимизда адолат қуёши баралла чарақлай бошлади!

Рауф Парфи чинакам мардлик ва матонат йўлини босиб ўтди. 1943 йил 27 сентябрда Янгийўлдаги Шўралисойда асли водиллик бўлган Парфи Муҳаммад Амин ўғли ва Сакина Исабек қизи оиласида Турсунали Парпиев шаҳодатномаси билан кўз очган бўлса, 1960 йиллар бошида шоир Рауф Парфи бўлиб “қайта”дан туғилди...

Ўша йилларда ёшлар орасида ғоятда машҳур бўлган “Машъал” радиоканалининг бош муҳаррири Рустам Раҳмон (жойлари жаннатдан бўлсин!) ТошДУ журналистика факультети талабалари пахта тераётган Бўка туманига ташриф буюриб, “Талабалар – гулхан атрофида” деган радио репортаж тайёрладилар. Унда талабаларнинг пахта даласидан  ҳордиғи акс этган бўлса-да, радиорепортаж давомида янграган бир қўшиқ  тез орада миллат ёшларининг севимли қўшиғига айланди. Бу мана қарийб 60 йилдан буён тилдан тушмай келаётган “Лайло” эди! Қўшиқ ижрочиси журналистика факультетининг 2-курс талабаси Дадахон Ҳасанов, қўшиқ муаллифи эса, бизнинг курсдошимиз, 3-курс талабаси Рауф Парфи. 

Шоирнинг ҳаёт йўли, барча талантли инсонлар каби, осон кечмади! Бироқ бирор бир жойда у зорланмади, шикоят нима, билмади. Шоир қалайсиз, деган саволга унинг мийиғида кулган ҳолдаги жавоби битта бўларди: “Зўр!”, деб қўярди бош бармоғини юқорига кўтариб.

У ночор кулбаларда яшаганда ҳам бу жавобни канда қилмади, халқ шоири унвонини олганда ҳам ўзидан кетмади, талтайиш – унга бегона эди! Назаримда, Навоий ҳазратларидан кейин бирон бир шоирга бунчалар кўп шеър ва қасида бағишланган эмас. “Нуроний” папкасида Рауф Парфига бағишланган юзлаб шеърлар мавжудки, бу ҳали ҳаммаси эмас. Бундан 4 ой муқаддам “Нуроний”да Рауф Парфи ҳақида каминанинг “Буюк фарзанд” мақоласи ва шоирнинг бир саҳифа шеърлари босилган, шундан сўнг хатлар ва унга бағишланган шеърлар ёғилиб кетди. Бугун биз ушбу сонда “Шогирдлар гулдастаси” остида улардан бир нечасини эълон қилар эканмиз, саҳифадан жой олмаган муаллифларимиздан узр сураймиз ва Рауф Парфи ҳақидаги “Хотира китоби”да биз уларни албатта, эълон қиламиз. Афсуски, шоир ўз халқи ва мухлислар бағрига қайтиши ҳамма юракларда ҳам бир хилда акс-садо бермаганлиги сир эмас. Начора, “қора юрак”лар учун ҳали-ҳануз дунё миқёсида узил-кесил малҳам дориси топилганча йўқ. 

[gallery-4067]

Биз онда-сонда бўлса-да, Янги Ўзбекистоннинг шахдам қадамларига шубҳа кўзи билан қарашларни ҳам сезиб қоламиз. Янги Ўзбекистоннинг шонли йўлига шубҳадорларга эслатиб қўйишни истаймиз: қарийб қирқ йил кўзга кўринмас тақиқда юрган, дунё бўйлаб тан олинган бўлса-да, ўз она-Ватанида “исталмаган шахс” бўлган ўзбекнинг ХХ асрдаги энг буюк шоирларидан бири саналган Рауф Парфининг ўз халқи ва ўз она-Ватанига қайтиши, ҳеч шубҳасиз, Янги Ўзбекистон шарофатидир! Аниқ ва тиниқроқ айтар бўлсак, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёвнинг халқчил адолатли сиёсати мевасидир!

Ўзбекистон халқ шоири, Туркистоннинг буюк фарзанди Рауф Парфи оқловга муҳтож бўлмаса-да, унинг она-Ватанига қайтиши осон бўлмади. Шу боисдан барча миннатдорчилигимиз Янги Ўзбекистонимизга армуғон бўлсин! 

Агар бир мўъжиза юз бериб, шоир Парфи ҳаётга қайтганида, у сўзсиз хитоб қилган бўларди: Умринг боқий бўлсин, Янги Ўзбекистоним!    

                                                                                              Шароф  УБАЙДУЛЛАЕВ,

“Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси ўринбосари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатнинг авангард шоири