Меҳнат ҳуқуқингизни бузишдими?

Сиз бирон бир ташкилотда иш бошладингизми, сиз ишга кирган ҳисобланасиз! Сиз ва ташкилот раҳбари ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаганлиги сизнинг маошсиз ёки иш стажисиз қолишингизга сабаб бўла олмайди. Ҳатто сиз синов муддатига олинган бўлсангиз ҳам. Яъни Меҳнат шартномаси тузилмаганлигини рўкач қилиб, ташкилот раҳбари сизни ишдан бўшатишга ҳаққи йўқ. Чунки ташкилот раҳбари ходимни ишга олар экан, албатта у билан меҳнат шартномасини тузиши шарт. Агар ташкилот раҳбари сиз билан меҳнат шартномасини тузмаса ва сизнинг ташкилотда қанчадир муддат давомида ишлаганлигингиз ўз тасдиғини топса, у ҳолда ташкилот раҳбари қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин. Меҳнат ҳуқуқининг бузилганлиги билан боғлиқ низолар эса суд тартибида ҳал бўлади.
Бу Меҳнат кодексида тегишли моддалар билан мустаҳкамлаб қўйилган.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/zJckASL4zeQ" title="Меҳнат ҳуқуқингизни бузишдими?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, Н.Абдувоитов, ЎзА