Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Россиянинг Мустақил медиаторлар клуби билан ҳамкорликда соҳа юзасидан ўзаро тажриба алмашишга бағишланган “Медиациянинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш: Ўзбекистон ва Россия тажрибаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Хўжаева фуқаролик жамиятида, иқтисодий ва меҳнатга оид низоларни судгача олиб бормасдан муқобил усуллар билан ҳал қилишга қаратилган медиация институтини ривожлантириш жамиятдаги демократик ислоҳотларнинг ажралмас бўлаги эканлигига алоҳида урғу берди.

Тадбирда иштирок этган Россия Мустақил медиаторлар клуби бошқаруви раиси Валерий Расторгуев ўз маърузасида Россия Федерацияси профессионал медиаторларни тайёрлашда ўзига хос тажрибага эга эканлиги, соҳа қонунчилигига мувофиқ мамлакатдаги медиация институтларининг ривожланиш босқичлари, Россияда медиатор бўлиш учун белгиланган талаблар, профессионал ва профессионал бўлмаган медиаторларнинг бир-биридан фарқли жиҳатлари ва бошқа долзарб масалалар юзасидан иштирокчиларга маълумот берди.

Шунингдек, тадбир давомида сўз олган медиатор ва депутатлар 2018 йилда Ўзбекистонда “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши билан медиация институтининг ҳуқуқий асослари тубдан такомиллаштирилгани, медиациянинг асосий тамойиллари, медиаторларга қўйиладиган талаблар, профессионал медиаторларнинг реестрини юритиш тартиби, медиатив келишувнинг ўзига хос жиҳатлари, жамиятнинг замонавий ривожланиш босқичида медиацияни амалиётга татбиқ этишдаги муаммолар каби масалалар юзасидан фикр билдирдилар.

[gallery-4806]

– Мамлакатимизда медиация соҳасининг ривожи учун тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 ноябрда Россияга ташрифи жараёнида 18 та икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Мазкур ҳужжатларнинг кўпчилиги Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш, инвестиция киритиш каби масалаларга тегишлидир. 

Айни пайтда юртимизда Россия иштирокида фаолият кўрсатиб келаётган корхоналар сони 3000 тага етди. Умуман, иқтисодиёт билан бирга, барча соҳада ўзаро ҳамкорлик ишлари фаол амалга оширилмоқда, шартномалар доирасида лойиҳалар ишга тушади. Шу ўринда айтиш лозимки, бу шартномалар ҳар доим ҳам бир хилда ижро қилинмайди. Масалан, ўзаро низолар келиб чиқади ва бу низоларни ҳал қилиш зарурати юзага келади. Азалдан муросаи-мадора қилиш орқали низолар ҳал қилинган. Яъни, судгача етиб бормасдан ўзаро келишган ҳолда низоларни ҳал қилиш.

Бунда медиация институти мавжуд бўлиб, медиатор ўртада турган ҳолда иккала томоннинг ўзаро келишувига эришилади. Дейлик, инвестор учун ҳам маълум бир низо юзасидан судга бориб юриши унинг обрўсига путур етказиши мумкин. Медиация орқали низоларнинг ҳал қилиниши эса ҳар иккала томонга ҳам маъқул йўл. Яъни унинг махфийлиги сақланади. Қонун бўйича медиатор томонларнинг розилигисиз муаммони ошкор қилишга ҳаққи йўқ. 2018 йилда “Медиация тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ва ўтган даврда мингга яқин медиаторлар тайёрланди.

Аммо уларнинг ҳаммасида ҳам иш амалиёти қониқарли ёки зўр деб айтишга эрта. Медиатор бўлиш учун айнан юрист бўлиши шарт эмас. Иқтисодчи ҳам, муҳандис ҳам, бухгалтер ҳам, энергетик ҳам ўз соҳасидаги муаммолар юзасидан медиаторлик қилиши мумкин. Мақсадимиз нафақат Россия билан, балки барча мамлакатлардан юртимизга инвестиция олиб кирган инвесторлар биздан рози-ризо бўлиб кетиши тарафдоримиз. 

Шунингдек, шартнома шартларини тўла-тўкис бажаришда бу институт туртки бўлади. Шу маънода мазкур соҳада олиб борилаётган илмий-амалий ишларда Россиялик мутахассислар билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга, – дейди Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Фозилжон Отахонов.

Давра суҳбати якунида медиация институтининг самарадорлигини янада ошириш, истиқболда медиацияни қўллашнинг янги имкониятларини аниқлаш ва қонунчиликда акс эттириш юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Муҳтарама КОМИЛОВА, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Медиация – низоларни ўзаро келишув асосида ҳал қилувчи муҳим институт