Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат акадамик мусиқали театрида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан қутлаб, юртимизда оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳа фидойиларини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолига холис ва ишончли ахборот етказиш, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш борасида эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

[gallery-7762]

Соҳа ходимларининг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар янгиланишларни, айниқса “Инсон қадри учун” ғояси асосида олиб борилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш, халқимиз ҳаётида учраётган масала ва муаммоларни ўрганиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланди.

Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг фаолияти барча даврларда машаққатли ва масъулиятли бўлиб келган. Айниқса, бугунгидек очиқлиқ ва ошкоралик, сўз эркинлиги учун ҳаракатлар кучайгани бу борадаги масъулиятни янада оширади.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 28 январда қабул қилинган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони мамлакатимизни янада ривожлантириш учун бутунлай янгича  тамойилларни ҳаётга татбиқ этишда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бу ўз навбатида журналистлардан ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришларни аҳолига етказиш, кенг тарғиб этиш ва давр билан тенг қадам ташлашни тақозо этмоқда.

Байрам муносабати билан бир гуруҳ фахрийлар “Ардоқли нуроний”, касб  фидойилари “Ватан фидойиси” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда санъат усталари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни Оролбўйида ҳам нишонланди