Давлатимиз раҳбарининг АҚШга бу галги ташрифи ҳам муҳим учрашувларга бой кечяпти. БМТ Бош ассамблеяси 78-сессиясида Президентимиз нутқ сўзлаши кутилмоқда. Бундан ташқари, ташриф давомида Америка Президенти таклифига биноан ўтказиладиган C5+1 форматидаги АҚШ+Марказий Осиё саммити режалаштирилган. Бу воқеани минтақамиз жаҳон геосиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этишининг ёрқин далили сифатида баҳолаш мумкин.

C5+1 ғояси 2015 йил Самарқанд шаҳрида ҳаётга татбиқ этилган бўлиб, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳамкорлигига оид умумий масалаларни ҳал этиш учун яратилган дипломатик мулоқот платформаси ҳисобланади. Ҳозирги кунгача айни формат доирасида ўндан зиёд вазирлар даражасида йиғилиш ўтказилди. Бўлажак учрашувнинг энг муҳим жиҳати шундаки, АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари илк бор тўпланмоқда.

Навбатдаги C5+1 саммити етакчи мамлакатларнинг минтақага қизиқиши ортиши ёрқин намунаси сифатида Марказий Осиёнинг глобал муносабатларни шакллантиришдаги муҳим ролини яна бир бор таъкидлайди. Дарҳақиқат, ўтган йил минтақамиз ўзаро ҳамкорлик ва хорижий ташкилотлар билан кўп томонлама муносабатни ривожлантиришга қаратилган саммитлар, иқтисодий форумлар ва бошқа кўплаб тадбирлар марказига айланди. АҚШ Давлат департаменти хабарига кўра, жорий саммитдан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиёда фаровон ва хавфсиз минтақа яратишга кўмаклашиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Саммит доирасида ўтказиладиган мулоқотлар Марказий Осиё мамлакатлари учун янги иқтисодий имкониятлар очиши кутилмоқда. АҚШнинг Марказий Осиёга иқтисодий сармоясини қайта тиклашга интилиш давом этмоқда. Жорий йил март ойида Энтони Блинкен Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюрди, бу АҚШ давлат котибининг уч йилдан зиёдроқ вақт ичида минтақага биринчи шахсан ташрифи бўлди. Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги С5+1 учрашувида АҚШнинг мамлакатларимиз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлиги таъкидланди. Байден маъмурияти Марказий Осиёдаги иқтисодий барқарорлик ташаббуси  (ERICEN)га қўшимча 20 миллион доллар ажратиб, умумий маблағни 50 миллион долларга етказишини эълон қилди.

АҚШ хусусий сектори ҳам Марказий Осиёга мунтазам сармоя йўналтирмоқда. Давлат департаменти хабар беришича, айни йўналишда минтақамиздаги тижорат корхоналарига 31 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритган.

Экспертлар қайд этишича, навбатдаги C5+1 мулоқотида Афғон инқирозини ҳал этиш ва ушбу давлатга гуманитар ёрдам кўрсатиш юзасидан ҳам фикр алмашилади. АҚШ таҳлилчилари саммит иштирокчилари томонидан Афғонистоннинг минтақавий хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатдаги мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама этилишига эътибор қаратган.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимиздаги тизимли ислоҳотлар Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш учун янги имконият яратмоқда. Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сидиқовнинг сўзларига кўра, Президент Жо Байден C5+1 саммити арафасида Мирзиёевга йўллаган мактубда амалга оширилаётган ислоҳотлар икки томонлама муносабатни чуқурлаштириш гарови сифатида таъкидланган. Савдо ва сармоявий алоқани, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақавий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар стратегик шериклигимизни мустаҳкамлашига ишонч билдирилган.

Бинобарин, ҳар йили ўтказиладиган сиёсий маслаҳатлашувлар яқин ҳамкорликка кўмаклашувчи стратегик шериклик мулоқоти даражасига кўтарилгани, бу йил юқори мартабали делегацияларнинг 20 дан ортиқ ўзаро ташрифи, шунингдек 150 дан зиёд идоралараро ташрифлар амалга оширилгани юқоридаги фикрларнинг тасдиғидир.

Шу маънода Нью-Йорк шаҳрида C5+1 форматида бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашув кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ муҳим масалаларга доир умумий ёндашувларни белгилаш, айни йўналишда самарали механизм ишлаб чиқиш имконини яратади, дейиш мумкин.

Фазлиддин Жамолов,

ЖИДУ ҳузуридаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти
Американи ўрганиш маркази етакчи илмий ходими

Дилмурод Дилмуродов,

университет талабаси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё – АҚШ ҳамкорлигининг янги босқичи