Камбағалликни қисқартириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида комплекс ёндашув ва ностандарт усуллардан самарали фойдаланилмоқда.

“Темир дафтар” рўйхатига киритилган ишсиз, кам таъминланган аҳоли қатламини ушбу ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама уларга кўмак кўрсатиш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, унинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали қарийб бир миллиард сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.  

Бундай хайрли ва савобли тадбирларда тумандаги барча ташкилот ва корхоналар ҳам фол иштирок этмоқда.

Фонднинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан муқим иш жойига эга бўлмаган ва кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида 66 миллион 800 минг сўмлик она товуқ ва ем маҳсулоти, аҳоли ўз томорқаларида фойдали экин турини экиб, қўшимча даромад кўриши учун йил бошида 27 миллион сўмлик кўчат тарқатилди. 101 нафар фуқаронинг соғлиғини тиклаши учун 171 миллион сўм ажратилди. Ишсиз, уйда ўтириб қолган 280 нафар аёлни ҳунармандчилик ва тадбиркорлик салоҳиятларини ошириш, республикамизнинг тарихий шаҳарларини кўриб, томоша қилиб, ўша жой ҳунармандлари ва тадбиркорлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, ўз иш фаолиятларини бошлаши учун 223 миллион сўм сарфланди. Вилоятдаги “Турон банк”дан “Саховат ва кўмак” жамғармасига мақсадли тушган 258 миллион пул маблағдан 127 миллион 500 минг сўми ҳисобига 96 та оилага она товуқ ва озуқа, учта маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган аҳолини электр энергияга бўлган талабини қондириш, ва уларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида уч дона трансформатор олиб келиш ва ўрнатиш учун 130 миллион сўмдан ошиқроқ пул маблағлари йўналтирилди.

– Комплекс ёндашув ва ностандарт усул аҳоли фаровонлигини оширишда ўз самарасини бераяпти, – дейди “Маҳалла”хайрия жамоат фонди Мирзаобод туман бўлими бош мутахассиси Ўрол Тошмуродов. – Фонд ва унинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ана шу тоифадаги аҳоли қатламига ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳар бир байрам, ҳар бир тадбирда озиқ-овқат маҳсулотларини уларга улашяпмиз. Бу эса халқни давлат идораларига эмас, давлат идораларининг халққа яқинлашишини таъминламоқда. Бундан аҳоли мамнун.  

Шуҳрат Суяров, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – аҳоли фаровонлигини таъминлаш