“Анадолу” ёзишича, Халқаро атом энергияси агентлиги (MAGATE) президенти Рафаэль Мариано Гросси Украинадаги атом электр станциялари хавфсизлигини таъминлаш ва эҳтимолий ядровий авариянинг олдини олиш бўйича зудлик билан чоралар кўришга чақирди.

Гросси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тарқатган видео мурожаатида Украина атом электр станциялари, жумладан, Европадаги энг йирик Запорожье АЭС атрофидаги вазиятга изоҳ берди.

- Украинадаги барча ядровий иншоотлар хавфсизлиги бизни ташвишга солаётган энг муҳим масала, - деди Гросси. - MAGATE Запорожье АЭС атрофида ядровий хавфсизлик ҳудудини яратишга интилмоқда. Бинобарин, бутун дунё Европадаги энг йирик АЭС билан боғлиқ хавфли вазиятга эътибор қаратаётган бир пайтда, мамлакатдаги бошқа ядровий иншоотлар ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак. Айни дам тўрт атом электр станцияси - Запороже, Ривне, Жанубий Украина ва Хмельницкий асосий электр тармоғидан узилиб, ядровий хавфсизлик учун зарур энергияни таъминлаш мақсадида авария генераторларидан фойдаланишга мажбур.

Гроссининг айтишича, Украина ҳукумати агентликдан мамлакатдаги бешта ядровий объект, жумладан, Чернобиль учун ҳам ёрдам сўраган.

“Ёрдам миссияси бошланди. Ҳар қандай АЭСда авариянинг олдини олиш учун имкон даражасидаги ҳамма ишни бажариш керак. Ҳаракат қилиш вақти келди”, - дея хулоса қилган Гросси.

Г.Сатторова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“MAGATE” Украинадаги ядровий иншоотларни ҳимоя қилишга чақирмоқда