Хабар берганимиздек, Тошкентда 20 га яқин давлатнинг 40 нафарга яқин кураш мураббийлари иштирокида “Халқаро мураббийлик семинари”нинг биринчи босқичи ўтказилди.

Ўн кун мобайнида ўтказилган назарий ва амалий машғулотларда миллий спортимиз тарғиботчиларига тажрибали мутахассислар, ўқитувчилар, кураш назарияси билимдонлари, шунингдек, жаҳон чемпионлари кураш спорт турининг 7 усули ва 56 та техникалар жамланмаси, миллий спортимизнинг тарихи, унинг назарий ва илмий асослари бўйича сабоқ беришди.

Ўқув-машғулотлар якунида семинар иштирокчилари олган билимларини кураш гиламида намойиш этишди ҳамда имтиҳондан ўтган мураббийларга Халқаро кураш институтининг “В” сертификати топширилди, дейилади Халқаро кураш ассоциацияси матбуот хизмати хабарида.

Т. Рўзиев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кураш мураббийларининг малакаси оширилди