Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани Каптарли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 23-умумтаълим мактаби синфхоналарига мактабда ўқиш бошланган 23 январь куни қувурлардан сув сизиб чиққанлиги, иситиш тизими ишламаётгани, шундай бўлсада дарслар давом эттирилаётгани, мактаб онлайн тарзда дарслар давом эттириладиган мактаблар рўйхатига киритилмагани хусусида видеомурожаат тарқалди ва бу жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди.

Хўш, аслида ҳолат қандай бўлган эди? Аниқлик киритиш мақсадида фотомухбир билан Нишон тумани, Каптарли МФЙда жойлашган 23-умумтаълим мактабига бордик.

Борганимизда ташқарида ҳаво ҳарорати минус 5-6 даражани кўрсатиб турарди. Ўқиш давом этаётган синфхоналарга бирма-бир кирамиз. Дастлаб юқори синфларга кирдик. Ҳарорат ўлчагич +1-0 градусни кўрсатиб турибди. Ўқувчилар, ҳатто ўқитувчи ҳам совуқдан қўллари кўкарган. Қўлқопда доскага ёзяпти. Синф тўрида қўшиб қўйилган электропечнинг таъсири умуман сезилмайди. Кейин видеомурожаатда сув тошган хонага кирдик. Маълум бўлишича, ушбу синф хона томида қозонхона ёмкиси жойлашган. Сув батарияларга тарқаладиган қувурнинг айрим жойларида музлаш ҳолати юз бергани боис, қайнаган сув ёмкисидан тошган. Натижада томга сув йиғилган. Йиғилган сув эса синфхонага сизиб ўтиши натижасида синф полига оққан.

Ўқитувчилардан бирини суҳбатга тортдик. Ҳолат юзасидан фикрини тингладик.

– Ҳозир 11-синфга дарсга кирдим. Соат 10:15 да кириш бўлган, лекин ҳеч ким йўқ. Раҳбариятдан сўрасам ўқувчиларга совуқ туфайли жавоб бериб юбордик, дейди. Ўзи йил бошидан буён бу синфга 5-6 нафар ўқувчи келади. Қолганлари бошқа вилоятларга тайёрловга кетиб қолган, – дейди инглиз тили фани ўқитувчиси Муқаддам Ҳайдарова. – Ўзим мисолимда айтсам, кеча ҳам дарсга келдим. Синф жуда совуқ эди. Бир амаллаб доскага ёзиб мавзуни тушунтирдим. Ёзиб олинглар десам. Устоз, бир юриб, қизиб олиб кейин ёзсак майлими, дейишди ўқувчилар. Шу тартибда дарс ўтиляпти. Иситиш тизимимиз бир йил олдин реконструкция қилинган, аммо ҳеч қачон ишламаган. Қувурлар ёрилиб сув сизиб чиқди. Мурожаатимиздан сўнг, текширувчилар келгандан кейин таъмирлаб тузатишди. Лекин сув томчилаб турган ҳолатида биз дарс ўтишга мажбур бўлдик. Кеча туман ҳокимлигидан келиб электр печкалар тарқатиб хоналарни иситиб берамиз дарсларни ўтаверинглар  дейишган эди, аммо мана аҳвол ўзгаргани йўқ. Ҳарорат 0 градусдан паст. Масалан, мактаб маъмурияти биздан тоифадан ўтишни, сертификатлар олишни талаб қилишади. Мен IELTS, С1 сертификатларини олганман. Биринчи тоифам бор инглиз тилини ўқитиш бўйича. Лекин биз учун етарлича шароитларни яратиб беришмаган. Шу ўринда яна бир нарсани айтиб ўтишим керак мактабимизнинг инглиз тили хонасини кўряпсизлар, мактабга инглиз тили хонаси учун давлат томонидан 1 та проектор, 1 та ноутбук, 1 та магнитофон, 1 та карнай берилган, лекин биз ҳали уларни бирор марта кўрмаганмиз. Бу йилги дарсликлар ярми ёзиб, ярми тинглаб бажариладиган машқлар. Тинглаб бажариладиган машқларни бирортасини ҳам ўқувчиларга бажартира олмаймиз. Сабаби ускуналаримиз йўқ.

Кўринадики, мактабда иситиш тизимидан бошқа муаммолар ҳам талайгина. Майли, энди бу бошқа масала. Биз эса суриштирувимизни давом эттирамиз. Эътибор қаратадиган бўлсак мактаблар иситиш тизимининг созлигига кўра, онлайн ёки анъанавий усулда дарсларни бошланишига рухсат қилинди. Рўйхатлари шакллантирилди. Нишон тумани масъуллари эса тумандаги мактабларнинг иситиш тизими юз фоиз тайёр деган мазмунда анъанавий усулда дарсларни бошлашга рухсат бериб юборган.

[gallery-10365]

Бу борада Нишон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъулларидан изоҳ сўрадик.

– Туманда мактабларнинг иситиш тизимини назорат қилиш ва юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган. Анъанавий дарсларни бошлашдан олдин тумандаги барча мактаблар ўрганилган ва ижобий хулосалар олинган, – дейди туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири ўринбосари Алишер Давронов. – Бундан ташқари, ота-оналарнинг ҳам фикрлари тингланиб, 42 та мактабда анъанавий дарслар бошланди. Кечаги ҳолат бўйича ҳам келиб ўргандик. Фақатгина техник носозлик туфайли тепадаги қозонхона музлаган ва қайнаган сув тошган. Синфларни электр иситиш печлари билан таъминладик. Юзага келган муаммо эса тез фурсатда эксплуатация гуруҳимиз томонидан бартараф этилади. Ҳозир яна иккита мактабимизда шунга ўхшаш муаммолар юзага келган.  Улар эксплуатация гуруҳи томонидан бартараф этилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, 885 нафар ўқувчи таълим олаётган 23-мактаб ўтган йили инвестиция дастури асосида капитал таъмирланган. Шу жумладан, иситиш тизими ҳам. 7 та янги замонавий қозонхоналар ўрнатилган. Мактаб раҳбариятининг айтишича, қишки таътилдан олдин қозонхоналар муаммосиз ишлаган. Аммо таътилдан сўнг ушбу муаммолар юзага келган.

– 2021 йилдан реконструкцияга тушиб, янги қозонхоналар қурилди. 7 та котёлимиз бор, – дейди директорнинг хўжалик ишлари бўйича мудири Равшан Алибоев. – Ҳар бир қозонхонага ўртача кунига 40-45 килограмм кўмир ёқамиз. Кўмир захирамиз етарли. Қишки таътил давомида совуқ оқим келиши билан ҳаммасининг сувини тўккан эдик. Айрим жойларда сув қолгани учун музлаб қолибди. Котёлни қўшгач қувурларда сув юрмай қолиб томдаги баклардан тошиб кетди. Шундан битта синфхонага сув сизиб ўтган. Қувурларда сув музлаб қолгани учун сув айланмаяпти. Шунинг учун ҳозир ёқиб турибмиз, секин эрияпти. 

– Мактабнинг иситиш тизими нега ўқиш бошлангунгача йўлга қўйилмади, ҳолбуки етарлича фурсат бор эди, сўраймиз хўжалик мудиридан.

– Биз ҳаракат қилдик. Аммо сув музлаб қолаверди. Энди батарияларда қолиб кетган музлар эриса, муаммо бартараф этилади.  

Ростдан ўқитувчилар айтганидек, қувурлар ёрилганмиди? Бунга аниқлик киритиш мақсадида мактаб томига ҳам чиқишга тўғри келди. Қувурлар ёрилмаган экан. Аммо битта қозонхона сув бакидан сув тошган. Сув камайгач тошиш тўхтаган. Аммо ҳамон қайнаган сув қувурлардан айланмаяпти. Хўш, бу ҳолатга мактаб раҳбарининг муносабати қандай?  

– Кечаги вазиятда қувурлар ёрилгани йўқ. Тепадаги теплотрассанинг музлаши натижасида қайнаган сув бакдан тошган. Котёлларимизда муаммо йўқ, – дейди  мактаб директори Чори Ражабов. – Секинлик билан эриб боряпти. Батарияларда ҳаво чиқяпти. Сувни қишки таътил олдидан тўккан эдик. Кўмирни иқтисод қилиш мақсадида. Тайёргарлик масаласи ҳақида гап кетганда бизни хаёлимизга ҳам келмаган эди. Шундай қўшамиз ва ишлаб кетади, деб ўйлаган эдик. Икки кун олдин тайёргарликни бошлагандик. Туман ҳокимлиги ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари келиб хабар олмоқда. Синфхоналарга электропечлар ўрнатилмоқда.

Албатта, кутилмаганда кириб келган аномал совуқ барчани шошириб қўйгани рост. Нафақат мактаблар балки, яшаш хонадонларимизни ҳам иситиш муаммога айланиб қолди баъзан. Лекин ушбу шароитда, кўз юмиб ўқувчилар соғлигини ҳам хавф остига қўйиш нотўғри. Уларга аввало шарт-шароитларни яратиб бериш ҳақида ўйлашимиз керак. Ҳолва деган билан оғиз чучимайди. Мактаб ўқитувчилари қозонхоналар умуман ишламаган деса, раҳбарият таътилдан олдин ҳаммаси ишларди, дея таъкидламоқда. Лекин кўриниб турган муаммо аниқ, 23-мактаб синфхоналари ҳақиқатда совуқ ва батариялар умуман исимаяпти. Ўқувчилар, ҳатто ўқитувчилар ҳам дарс ҳақида эмас фақат исиниш ҳақида ўйлаяпти. Тағин ўтган йили капитал таъмирланган ва замонавий қозонхоналар ўрнатилган мактабда аҳвол шундай бўлса, қолганлари ҳақида бир нарса дейиш қийин.  

Ўйлаймизки масъуллар ушбу муаммони тез фурсатларда бартараф этишади. Ўқувчилар иссиқ хоналарда ўқишни давом эттиришади.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун мавзуси: мактабда иситиш тизими текширилмасдан ўқиш бошланганми?