
Тошкент шаҳрида жойлашган “Next” савдо марказининг олд томонидаги кўп йиллик чинор дарахтлари кесиб ташланди.
Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармаси маълумотларига кўра, Яккасарой тумани Бобур кўчаси “Next” савдо марказининг олд томонида жойлашган мазкур чинор дарахтлари тана қисми қуригани, яшовчанлик ҳолати мавжуд эмаслиги аниқланган.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармаси мутахассислари томонидан берилган хулосага кўра, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бригадаси томонидан кесиш ишлари амалга оширилган.
ЎзА