Пайшанба куни Кемерово шаҳридаги конда юзага келган бахтсиз ҳодиса оқибатида 6 нафар ишчи ҳалок бўлиб, 49 киши бедарак йўқолган.

Маҳаллий губернатор Сергей Цивилёвнинг матбуотга маълум қилишича, воқеа содир бўлган пайт шахтада 285 ишчи бўлган.

Ҳозирча бахтсиз ҳодиса сабаби номаълум.

Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб бориляпти. Ҳозиргача кондан олиб чиқилган 237 кишидан 45 нафари жароҳати сабаб шифохонага олиб кетилган. Шахтада 48 ишчи қолмоқда, — дея хабар қилди Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Россия президенти Владимир Путин ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Кемерово Сибирнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Россиянинг муҳим саноат марказларидан бири бўлиб, дунёдаги энг йирик кўмир конларига эга.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кемерово кўмир конида 6 ишчи ҳалок бўлди