Қўпорувчиликми ёки авария?.

Ўтган ҳафтанинг ташвишли хабарларидан бири Европага рус газини етказиб берувчи “Шимолий оқим”нинг иккала қувури ҳам бир пайтнинг ўзида уч жойдан тешилгани эди. Ғарб мамлакатлари Кремлнинг Европа Иттифоқига қарши энергия уруши эълон қилганини айтишмоқда. 

Россия-Украина инқирози кескин бўлиб турган чоғда бундай нохуш воқеа шундай тусмолликка йўл очди. Энг ёмони, Европада 1 октябрдан иситиш мавсуми бошланмоқда ва айни ҳодиса Болтиқ денгизининг худди шу секторида - Борнхольм ороли атрофида Норвегиядан Польшага сув ости йўлидан муқобил газ қувури очилиши арафасида содир бўлганидир.

Дания ва Швеция ҳукуматлари сейсмология станциялари дарҳол сув остида қудратли портлаш бўлгани хабарини бердилар.

Бугунгача воқеа тафсилоти ҳали кўпам аниқ эмас. Турли тахминлар кўриб чиқилмоқда.

Норвегиянинг нефть ва газ хавфсизлигини таъминлаш идораси “PSA” ўша сирли авария куни денгиз платформаларида номаълум учувчи жисмлар  кузатилганидан хабардор қилди.

Россия февраль ойидан бери “газ билан ўйнашмоқда”. Сентябрь ойига келиб, “Газпром” “Шимолий оқим-1”ни бирдан ўчириб қўя қолди.

Европа Россияни энергетика блокадаси билан айблаб турган бир пайтда Кремль “ўзингиз айбдорсиз, санкция эълон қилдингиз, “Шимолий оқим-2” учун сертификат беришдан воз кечдингиз”, деб жавоб қайтарди.

Европа ҳам аламдан, ҳам мажбурликдан кечиктирмасданоқ ҳаракатга тушди: АҚШ ва араб мамлакатларидан суюлтирган газ сотиб олишга шошилмоқда. Ҳозирча денгиздан нефть ва газ қазиб оладиган Норвегия қувурларидангина унча-мунча газ оқиб турибди. 

Европа Россия газидан умидини узди, бошқа гап йўқ. Украина эса транзит йўлини  ва даромадни йўқотди. Ахир, Европага газнинг тенг ярми шу йўл орқали борарди. Амалда ҳозир фақат Туркия маршрути ишлаб турибди.

“Газпром” билан Украинанинг транзит бўйича оператори - “Нафтогаз” компанияси ўртасида ҳам гап-сўз ўтган. Улар бир-бирига даъвогар. Украин компанияси май ойида Россиядан келадиган газни қабул қилишдан воз кечди. Рус газчилари Украина устидан арбитражга мурожаат қилиш ниятини билдирган.

Қолаверса, “Газпром” даъвосидан воз кечмаса, “Нафтогаз”га нисбатан санкция қўллаши тўғрисида огоҳлантирди. Украина газ транзити учун  ҳақ ололмай қолиши мумкин. Украинага танлов ҳуқуқи берилади: бепул газни эркин қабул қилиш ва ўтказиб юбориш ёки қувурни батамом тўсиб қўйиш.

Бу кўнгилсизлик Европа учун қўшимча ташвиш келтирди. Европа сўнгги 50 йил ичида кенг миқёсдаги энергия инқирозини бошидан кечирмоқда. Ҳали иситиш мавсуми бошланмасдан газ учун ярим триллион евро сарфлаб қўйди.

“Газпром” Европага маҳсулот етказиб бериш қисқарганини техник сабаблар ва санкцияни баҳона қилиб кўрсатган бўлса, рус раҳбарияти европаликлардан газ учун рублда ҳисоб-китоб амалга оширишни талаб қилмоқда. 

Асосий воқеага қайтамиз. Роса бир ҳафта ўтгач, Россия етакчиси аварияни “мутлақо мисли кўрилмаган ҳолат, керак бўлса, бу халқаро терроризм”, деб айтди. Ҳатто, Россия мазкур масала зудлик билан БМТ Бош Ассамблеясида кўриб чиқилиши зарурлигини қўшиб қўйди.

Хитойнинг “Global Times” нашри “Агар Россия ва Европа давлатлари ушбу ҳодиса сабабини ўрганиш учун саъй-ҳаракатни мувофиқлаштира олса, бу ҳамкорлик душманликдан кўра, тинчликка ишора бўларди. Қарама-қаршилик юмшашига олиб келарди”, деб ёзди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс қўпорувчиликка ишора қилди. Номини очиқламаган Америка Мудофаа вазирлиги вакили “Пентагоннинг бу ишга алоқаси йўқ”, деб, “аксарият ҳамкорларимизнинг фикри бир жойдан чиқмоқда – бу қўпорувчилик оқибати”, дея қўшимча қилди.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Дания ҳукуматига газ қувурларидаги ҳодисани ўрганиш бўйича ёрдам таклиф қилди. Дания мудофаа вазири Мортен Бёдсков эса “зарурат бўлса, мурожаат қиламиз” деб қўя қолди.

Болтиқ денгизи атрофидаги хавфсизлик масаласи ва “Шимолий оқим” газ қувурларидаги авария тафсилотини ўрганиш анча вақт талаб этганидек, қарама-қарши томонлар бир-бирини айблашдан чарчамайдиган кўринади. Бу кетишда Европа совуқ қишда иссиқ газсиз қоладиганга ўхшайди...

Эронда нима гаплар?

Сўнгги икки ҳафта ичида Эрон ташқи сиёсатда фаолликни анча оширди. Бугун эса бу давлатга кўз тегди, дейиш ҳам мумкин. АҚШ билан ядро бўйича музокара узил-кесил ҳал бўлмай туриб, Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли аъзолик бўйича дадил қадам ташланди. Кетидан Нью-Йоркка етиб борган Президент Иброҳим Раисий БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясида нутқ сўзлади, Антониу Гутерриш ва Эммануэль Макрон билан музокара ўтказди.

Американинг “EurasiaNet” нашри Озарбайжон-Арманистон чегарасида вазият кескинлашгач, кутилмаганда Озарбайжон ва Эрон ўртасида ахборот уруши бошланиб кетганини ёзди. Бу Бокунинг Зангезур (Арманистоннинг Сюник вилоятидан Озарбайжоннинг Нахичевань анклавига олиб борадиган) йўлагини қуриш ғояси билан боғлиқ. Эронда агар Ереван Бокунинг истагини қондирмаса, Арманистон бу ҳудудидан ажралиб қолиши мумкин, деган ваҳимачилар топилиб қолди.

Эронлик экспертлар мазкур кескинлашувдан АҚШ ва Исроил манфаатдор, деб билишади. Шунинг учун номаълум кучлар Эрон Озарбайжонни сиёсий тўқнашувга тайёрламоқда, деган тахминларни илгари суриш билан овора.

Кутилмаганда воқеалар бошқа сценарий асосида ривож топди. Теҳронда курд миллатига мансуб 22 ёшли Махси Аминий полиция томонидан ушланиши ва унинг сирли равишда ўлими юз берди. Натижада аввалига мамлакатнинг курдлар кўп яшайдиган вилоятларида, кейин бутун  мамлакат бўйлаб қаттиқ диний қонунлар ва руҳонийлар ҳукмронлигига қарши норозилик намойишлари бошланиб кетди.

Аслини олганда, Эронда намойиш бўлиб туриши янгилик эмас. Кейинги йилларда тартибсизликларнинг аксарияти иқтисодий мушкулликлар сабабли ташкил этилмоқда. 83 ёшли олий етакчи Оятилло Али Ҳумайнийнинг соғлиғи анча ёмонлашаётгани тўғрисида гап-сўз урчиб, ворис ким бўлиши ҳақида тортишув бошлаб юборилди.

Шундан кейин америкалик амалдорлар ва европалик сиёсатчилар Эронда инсон ҳуқуқи топталмоқда, мамлакатда сиёсий вазият беқарор бўлиб турибди, деган шов-шувга берилишди.

“The New York Times”га кўра, курд муаммоси Эрон мухолифати ва ғарб оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилмоқда.

Аминий билан боғлиқ инқироз Эрондаги ҳозирча бизга маълум бўлмаган қандайдир мавҳум сабабларга асосланиши мумкин. Ғарб ва Исроилнинг қўллаб-қувватлаши билан кўплаб курдлар, террор гуруҳлари Теҳроннинг ташқи сиёсатдаги муваффақиятини кўролмай, қарши “кураш”ни бошлаб юборган бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Европа учун бу йил қиш оғир келиши аниқ кўриниб қолди. Энди қитъага Россиянинг ўрнини тўлдирадиган Яқин Шарқ гази сув билан ҳаводек зарур. Бунинг учун Эрон билан музокара олиб бориш керак-ки, бу давлатни АҚШга қарши даъво қилишдан қайтариш лозим.

Бунинг оқибатида Эроннинг ўзида либераллар ва консерваторлар ўртасида манфаатлар тўқнашуви такрорланиши мумкин.

Аминийни қамоққа олган маънавий полиция бошлиғи ишдан ҳайдалди. Ҳазилми, икки ҳафтада қирқдан зиёд одам вафот этди. Бинобарин, бу чора норозилик шиддатини совутишга ёрдам берадими, йўқми, буни вақт кўрсатади...         

АҚШ ва Хитой орасидаги Тайвань

Ўтган ҳафта Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 77-сессиясидаги чиқишида Президент Жо Байден АҚШ Хитой билан зиддиятга боришдан ва совуқ урушдан ўзини тияди, деб баёнот берди. 

Кетидан Америка “яхлит Хитой” тарафдори экани, Тайвань бўғозини статус-квога қайтаришга қарши эканига диққат қаратди.

“Биз мазкур оролда тинчлик ва барқарорлик таъминланишига интиламиз”, дея қўшимча қилишни ҳам унутмади. 

Хорижий таҳлилчилар Байденнинг бор-йўғи бир неча кун илгари, яъни 18 сентябрь куни “CBS” телеканалига интервьюсида АҚШ Қуролли кучлари Хитой босқини бўлган тақдирда Тайванни ҳимоя қилади, тарзидаги баёнотига эътибор бердилар. Бир пайтнинг ўзида Вашингтон оролнинг мустақиллигини қўлламайди, деб қўшиб ҳам қўйган эди ўшанда Қўшма Штатлар раҳбари.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги кечиктирмасдан Америка Президенти баёнотига норозилик билдирди. Байденнинг икки хил гапириши “яхлит Хитой” тамойили ва Хитой-Америка учта қўшма коммюнике низоми қўпол бузилишини кўрсатмоқда, деди. Пекин баёнотига кўра, бундай чиқишлар мустақилликка интилаётган Тайваннинг айрим кучларини илҳомлантиради.

Кейинроқ Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан етакчининг гапини силлиқламоқчи бўлди: АҚШ маъмурияти Хитой ва Тайвань учун янги сиёсат ишлаб чиқмаганини билдирди.

Тарихдан қисқа баҳс этсак, Тайвань 1949 йилдан бери ўзини-ўзи бошқариб келади. Хитой билан фуқаролар урушида енгилган Чан Кайши оролга қочиб, жойлашади. Ўша пайтдан Тайвань ўз байроғи ва бошқа миллий рамзларини сақлаб келмоқда. Хитой доимий равишда ва чарчамай Тайвань давлатимизнинг бир вилояти, дейди.

АҚШ Тайвань билан дипломатик муносабатни 1979 йилда узиб, ХХР билан алоқа ўрнатган. Шу билан бирга ҳозиргача Тайбэй маъмурияти билан алоқаларни узмаган, оролга ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттирмоқда.  

2020 йил Дональд Трамп Гонконгдаги вазият туфайли Пекин билан муносабат кескинлашувидан фойдаланиб, Тайвань билан алоқани фаоллаштирган эди. Пекин бунга қарши жиддий норозилик билдирган.

Орол атрофидаги кескинлик АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг август ойидаги Тайванга ташрифидан кейин яна авж олди.

Қўшма Штатларнинг турли давраларда вазиятга қараб бераётган ҳар хил баёноти чигаллик давом этишидан дарак бермоқда...

Ҳозирча шу гаплар...

Хабарлашгунча!

Аброр ҒУЛОМОВ,

ЎзА сиёсий шарҳловчиси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жумадан жумагача