Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали, вилоят ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Келажак лидерлари” клуби аъзолари учун психологик семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ҳудудларда иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари шакллантирилиб, Жиззахда ҳам вилоят ҳокимининг қарорига асосан “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилди.

“Келажак лидерлари” клуб аъзолари учун Давлат ҳизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали биносида агентликнинг психологик баҳолаш ва ижтимоий тадқиқотлар методологияси бошқармаси бошлиғи Ж.Маҳмудов иштирокида интерактив семинар-тренинг ташкил этилди. Унда клуб аъзоларининг лидерлик маҳоратини ошириш, келгуси фаолиятларидаги муносабатларни тўғри йўлга қўйиш борасида кўникмалар шакллантирилди.

– Жамиятимизда салоҳиятли ёшларни давлат бошқарув тизимига тайёрлаш, уларда жамоа билан ишлаш малакасини мустаҳкамлаш, ҳар қандай шароитда ҳам тўғри қарор қабул қилиш борасидаги билимларни оширишда бугунги каби психологик семинар-тренинглар жуда муҳим рол ўйнайди, – дейди Ж.Маҳмудов. – Чунки, психологик тренинглар инсонни руҳан шакллантириш, ички дунёсини очиб бериш, инсонлар билан алоқа ўрнатишдаги нозик масалалар, ўзини-ўзи бошқариш каби жиҳатларни очиб беради.  

Бугунги кунда давлат бошқарувида малакали ва етук кадрларни тайёрлаб бориш, бошқарув соҳасида илк тушунчаларни шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Негаки, соҳаларни ривожлантириш ўз устида тинимсиз ишлайдиган кадрларга боғлиқ.

Захира кадрларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган “Келажак лидерлари” клуби аъзолари ҳам бугун жамиятда ўз сўзига, ўз дунёқарашига эга. Уларни замонавий билимлар ва янги ёндашувлар билан озиқлантириш лозим.

Мазкур психологик семинар-тренинг психологик ёндашув, мантиқий савол-жавоблар, интерактив ўйинлар клуб аъзоларини чуқур мулоҳазага чорлади.

Рақобатлаша оладиган миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бошқарувда ролини ошириб боришда бу каби ташкил этилаётган тадбирлар муҳиб аҳамият касб этиши шубҳасиз.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахлик “Келажак лидерлари” учун семинар-тренинг ташкил этилди