Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида тиббиёт соҳасига тегишли қатор лойиҳалар бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатилган.

Жумладан, жорий йил 23 август куни Корея Республикаси ҳукумати томонидан коронавирус ва бошқа юқумли касалликларга қарши курашишни кучайтириш, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги инқирозларни бартараф этиш мақсадида умумий қиймати 5 миллион АҚШ доллари бўлган дастур имзоланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу лойиҳа юзасидан тезкор чора-тадбирларни белгилаб олиш бўйича вазирлик, Тошкент тиббиёт академияси ва KOICA ўртасида меморандум имзоланди.

Маросимда KOICA билан ҳамкорликда Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, пандемиядан зарар кўрган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тиббиёт соҳасидаги дастурлар ҳақида сўз юритилди, дастурнинг бориши юзасидан видеоролик намойиш этилди.

– Биз Ўзбекистон билан юқумли касалликларни даволашда ижобий натижага эришиш ниятидамиз, – деди Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Хам Санг Ук. – 2022 йил Жанубий Корея билан Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Шу давр ичида мамлакатингиз биз учун алоҳида стратегик шерик давлатга айланди.

Дастур доирасида 2021 йилда Ўзбекистон учун 5 миллион доллар ажратилган бўлса, шундан 4 миллион 575 минг доллари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган. Келишувга биноан, Тошкент тиббиёт академияси COVID-19 профилактикаси ва илмий изланишлар учун 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги грантга эга бўлади. 

Ушбу маблағлар таълим тизимини ривожлантириш ва лабараторияларни янги жиҳозлар билан таъминлашга йўналтирилади. Шунингдек, 87 та кислород концентраторлари сотиб олинган. Улар COVID-19 шифохоналарига етказиб берилади.

Тадбирда 2022 йилда KOICA Ўзбекистон учун 16 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ажратиши маълум қилинди.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея билан юқумли касалликларга қарши курашда ҳамкорлик кучайтирилади