Иқлим ўзгариши билан боғлиқ таҳдидлар глобал миқёсда кучайиб бормоқда. Бу ҳодисалар бошқа мамлакатлар қатори, Ўзбекистон озиқ-овқат тармоғига ҳам ўз таъсирларини кўрсатмай қолмайди. Чунки иқлим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнайди.

Ҳарорат ва ёғингарчиликнинг ўзгариши, сув тошқинлари, қурғоқчилик ва бошқа экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кўпайиши Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида аллақачон экинлар ҳосилдорлиги ва чорвачилик маҳсулдорлигига таъсир ўтказмоқда.  

Ўзбекистон Республикасининг 70 фоиздан кўпроқ ҳудуди чўл ва чала чўлдан иборат бўлиб, суғориладиган ерларда шўрланиш, ботқоқланиш, шамол ва сув эрозияси, яйловларда ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши ҳамда Орол денгизининг қуриши натижасида 3 миллион гектардан ортиқ майдонда Оролқум чўли пайдо бўлгани барчага маълум.    

Мамлакатимизда юзага келган ушбу салбий жараёнларни олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш мақсадида давлатимиз раҳбари ва Ҳукумат томонидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.  

Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган бўлиб, бу борада 2030 йилга қадар бир қатор марраларга эришиш кўрсатилган.  

Кучли шўрланган ерларнинг улушини 37 фоизга қисқартириш, мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиётни қўллайдиган ҳамда халқаро сифат менежменти тизимини жорий этган фермер хўжаликлари сонини 20 фоизга ошириш, сув тежовчи технологиялар жорий этилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг умумий майдонини 32 фоизга кенгайтириш шулар жумласидандир.  

Ўсиб бораётган иқлим таҳдидларидан секторни ҳимоя қилиш тадбирлари кучайтирилмаса, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, миқдори пасайиши, нархларнинг кўтарилиши давом этаверади. Бу, ўз навбатида, деҳқон-фермерлар ва агро-тадбиркорларнинг даромадларига салбий таъсир қилади.  

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Европа Иттифоқи АСК дастури техник кўмагида глобал исишнинг Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига кўрсатадиган таъсири бўйича тадқиқот ишлари амалга оширилди. Ушбу тадқиқот орқали глобал исиш туфайли мамлакатимизда юз берадиган эҳтимолий сценарийлар ва уларнинг оқибатлари билан танишиш мумкин.  

Мазкур ташаббус, шунингдек, иқлим ўзгариши таъсирини моделлаштиришда қўлланиладиган халқаро аналитик методларни синаб кўриш, тушуниш ва улардан фойдаланиш имкониятини беради.  

Ш.Неъматов,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқлим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнайди