Ҳар йили Наврўз айёми арафасида мамлакатимизда умумхалқ ҳашари ўтказилиши яхши анъанага айланиб қолган.

Бу йил хам халқимизнинг севимли байрами арафасида ташкил этилган умумхалқ ҳашарида юртдошларимиз фаол иштирок этди.  

Мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари доирасида ҳудудларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва хайрия тадбирлари  кенг миқёсда бўлиб ўтди.  

“Маҳалла” фонди матбуот хизмати   тақдим этган маълумотларга кўра,  12 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига моддий ёрдам кўрсатилди. 3 минг 102 нафар якка-ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди. Бунинг учун 4 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарф этилди.

Бундан ташқари, 4 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун 1,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.  

Ҳашар доирасида 2 миллион тупга яқин манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. 11 минг тоннадан зиёд маиший ва саноат чиқиндилари чиқариб ташланди. 9 мингдан зиёд қабристон, 5 юздан зиёд зиёратгоҳлар ободонлаштирилди.  

Ҳашарда жами 8 миллион нафардан зиёд юртдошимиз иштирок этган бўлса, уларнинг 5 миллиондан кўпроғини ёшлар ташкил этди. Ҳашарга оид маълумотлар мунтазам тарзда "Маҳалла" фонди томонидан умумлаштириб борилди.

"Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари халқимиз бирдамлиги, якдиллиги, аҳиллиги ва ҳамжиҳатлигининг яна бир ёрқин намунаси бўлди.

Назокат Усмонова, ЎзА  

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳашар доирасида 13 мингга яқин эҳтиёжманд оилага 4 миллиард сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатилди