Ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви, яъни глобаллашув даврида барча соҳалардаги каби эксперт-криминалистика соҳасини ривожлантириш, унинг муаммоларини бартараф этиш, соҳага оид жиноий ишларни тезкор очишда замонавий инновацион технологиялар ва жаҳон криминалистика соҳаси тажрибаларидан фойдаланишни тақозо этмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Президентининг “Ички ишлар органларининг эксперт криминилистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда, янада такомиллаштириш чора-тадирлари тўғрисида”ги қарори ҳам шу мақсадда қабул қилинган. Мазкур қарор содир этилган ҳуқуқбузарликларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўз вақтида аниқлаш ва қисқа муддатларда фош этиш, ашёвий далилларнинг криминалистик тадқиқотларини янада такомиллаштириш, шу билан биргаликда ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларининг бу борадаги имкониятларини оширишни кўзда тутади.  

Хўш, Ўзбекистондаги Эксперт-криминалистика соҳасининг жиноятларни тезкор очишдаги бугунги аҳамияти қандай? Соҳа фаолияти давомида қандай янги ва илғор тажрибалардан фойдаланилмоқда?  

Бу юзасидан батафсил, жорий йилнинг 26-май куни ИИВ Академиясида “Эксперт-криминалистика фаолияти: муаммолар, истиқболлар ва инновациялар” мавзусида ташкил этилган халқаро илмий-амалий конференцияда маълумот берилди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/IOY2FcgNpKY" title="“Ҳар бир ҳаракат ўзидан кейин из қолдиради. Эксперт қўлида эса ҳар бир зарар гапиради!”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Конференция шахснинг ижтимоий хавфли қилмиш учун айблилигини амалий-техник жиҳатдан ишончли далиллар билан исботлаш жараёнини янада такомиллаштириш йўналишида илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида ташкил этилди ва унда Хитой, Туркия, Италия, Саудия Арабистони, Корея, БАА, Беларусь, Россия Федерацияси, Ҳиндистон ва шу каби жами 13 та мамлакатнинг эксперт-криминалистика соҳасида фолият олиб борувчи ходимлари қатнашди. Тадбирга шунингдек, БМТнинг Наркотик ва жиноятларга қарши курашиш бошқармасининг Марказий Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси вакиллари, республикамиздаги турдош олий ўқув юртлари раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари, докторонтлар, магистрлар, аспирантлар, мустақил изланувчилар жалб этилдилар. Иштирокчилар томонидан бутун дунёда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўтказилаётган тезкор-қидирув тадбирлари, тергов ва суд ҳаракатларида далилларни тўплашда замонавий  фан ва техниканинг илғор ютуқлари, хусусан, эксперт-криминалистика илмий усул ва воситалари қўллаш амалиётига доир масалалар муҳокама қилинди.

“Ҳар бир ҳаракат ўзидан кейин из қолдиради. Эксперт-криминалистнинг асосий вазифаси воқеа жойидан ўша изни топиб, тўғри қадоқлаб, тўғри расмийлаштириш ва экспертизага жўнатиш.  Эксперт бошқаларга қараганда вақтли идентификация қилса, шахсга доир маълумотларни биз тезкор равишда аниқлаймиз. Инсон томонидан ҳар бир қолдирилган зарра эксперт-криминалистнинг қўлида албатта гапиради” дейди ЎзА мухбири билан суҳбатда, ИИВ Академияси Криминалистик экспертизалар кафедраси катта ўқитувчиси — Илҳом Хайдаров.  

Бундан ташқари, хориждан келган мутахассислар томонидан соҳага оид маърузалар тингланди, эксперт-криминалистика фаолияти юзасидан видеролик намойиш этилди, соҳа бўйича ўқув моддий-техника базаси намойиш этилди.  Тадбир якунида томонлар мазкур йўналишда доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.  Конференция эртага, жорий йилнинг 27 май куни Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасида ҳам ўтказилади.  

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳар бир ҳаракат ўзидан кейин из қолдиради. Эксперт қўлида эса ҳар бир зарра гапиради!” (+видео)