Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этадиган Германия - Ўзбекистон дўстлик ассоциацияси раиси Колин Дюркоп билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда қўмита раиси Рустамбек Қурбонов мартабали меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўпмиллатли оила туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар хусусида маълумот берди.  

 Германиялик меҳмон илиқ ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган ишларга ва қўмитанинг Миллий маданий марказларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда хорижий мамлакатлар билан олиб бораётган дўстона алоқаларини ривожлантиришдаги ишларига юқори баҳо берди. Бу қўмитанинг Ўзбекистонда бўлаётган сўнгги беш йилдаги ўзгаришларни хорижга етказишда, уларни оммасини бу ўзгаришлар билан таништиришда жуда ҳам муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этди.  

 – Менинг Ўзбекистон билан алоқаларим бундан 27 йил аввал Берлинда Германия – Ўзбекистон дўстлик жамияти ташкил этилгандан бошланган, – деди Колин Дюркоп. – Шу йиллар давомида Ўзбекистонга жуда кўп бора ташриф буюрдим ва бу табаррук диёрни шиддат билан ривожланиб бораётганининг гувоҳи бўлаяпман. Дарҳақиқат, сўнгги беш йилдаги ўзгаришлар ҳақиқатдан ҳам қувонарли, айниқса қўшни давлатлар билан чегараларнинг очилиши, валюта сиёсатининг либераллаштирилгани, эркин визанинг жорий этилганлиги ҳақиқатдан ҳам жуда қувонарли ҳолат. Икки йил аввал дўстлик жамияти билан Ўзбекистонга ташриф билан келганмиз. Жамият аъзоларининг ўзида ҳам Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш хоҳиши кучайиб бормоқда.  

 Учрашувда Ўзбекистон ва Германия дўстлик алоқаларининг ривожланиб боришида халқ дипломатиясининг ўрни муҳимлиги ҳам диққат марказида бўлди. Мулоқот  якунида мартабали меҳмон “Ўзбекистон - умумий уйимиз” китоби ва “Ўзбекистон” журналларининг махсус сонлари билан таништирилди.  

   Н.Усмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германиялик меҳмон билан учрашув