Мамлакатимизда футбол тизимини ривожлантириш йўлида қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Юртимиз футболида муаммолар йўқ, барча йўналишлардаги хато ва камчиликларга барҳам берилган, деб бўлмайди. Бироқ, келажакка теран назар – ечимини кутаётган масалаларни босқичма-босқич ҳал этишни таъминлайди.  

Бу ҳолни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда мамлакат профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида йил якунларига бағишлаб ўтган "ENG ZOʼR Uz Football Awards-2022» тақдирлаш маросимида қатнашган мутахассислар ва мухлислар таъкидлашди.  

Тадбир давомида белгиланган номинациялар бўйича йилнинг энг яхшилари эълон қилинди.  

Унга кўра, Ўзбек футболи ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, миллионлаб ишқибозлар меҳрини қозонган Биродар Абдураимов – «Ўзбек футболи нуронийси», қарийб 35 йилдан бери Фарғона футбол стадионларида сухандонлик қилиб келаётган Анвар Охунов – «Фидойилик рамзи», йил давомидаги адолатли ҳакамлиги учун Вадим Агишев ҳамда Розиябону Юсупова – энг яхши ҳакамлар, расмий ўйинларда бирорта қизил карточка олмаган «Хоразм» футбол клуби «фейр-плей» совринига лойиқ кўрилди.  

Жорий йил Саудия Арабистонида ўтган U20 Осиё чемпионати саралаш ўйинларида Малдив, Мянма, Саудия Арабистони, Хитой ёшларини мағлуб этган, Япониядаги халқаро турнирда ғолиб чиққан, Хитой, Япония, Уругвай каби термаларни доғда қолдирган Ўзбекистон U19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов – «Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи», «Пахтакор» футбол жамоаси сафида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган, суперлигада 21 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 5 та туп киритган ва 2 та голга узатмани амалга оширган сирдарёлик Аббосбек Файзуллаев «Ёш юлдуз» номинацияси ғолиби, дея тақдирланди.  

Тадбирда Кувайтда футзал бўйича ўтказилган Осиё кубогининг бронза медали соҳиби, шунингдек, «Жиззах Кентекс» жамоаси билан мамлакат чемпионлиги ҳамда кубогини қўлга киритган Баҳодир Аҳмедов – «Энг яхши футзал мураббийи», мамлакат терма жамоаси аъзоси Ҳусниддин Нишонов – «Йилнинг энг яхши футзалчиси» совринига сазовор бўлди. Владислав Хан аёллар Олий лигасининг «Энг яхши мураббийи», Мафтуна Шойимова – «Энг яхши аёл футболчиси», «Сўғдиёна-W" клуби етакчиси Диёра Ҳабибуллаева эса аёллар Олий лигаси тўп урари совринини қабул қилиб олди.  

Про-лиганинг энг яхши мураббийлигига «Андижон» жамоаси устози Виктор Кумиков эришган бўлса, энг яхши футболчилигига «Бухоро» клуби аъзоси, мавсумда 23 та гол билан тўп урарликка эришган Рўзимбой Аҳмедов лойиқ кўрилди.  

Кутилганидек 4 йилдан буён «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Драган Черан – «Суперлиганинг энг яхши футболчиси», «Насаф» жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев – «Суперлиганинг энг яхши мураббийи» деб топилган бўлса, Осиё кубогида 2-ўринни қўлга киритган Ўзбекистон U23 жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе – «2022 йилнинг энг яхши мураббийи», «Навбаҳор» клуби етакчиси Жамшид Искандеров энг яхши футболчиси совринларига эга чиқди.  

Шунингдек, тақдирлаш маросимида бошқа бир қатор совриндорлар номи, 2022 йилнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди.  

Йил номинантларини тақдирлаш тадбирларида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси Абдусалом Азизов, Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ва бошқа мутасаддилар, мамлакатимиз футболи ривожига хизмат қилиб келаётган фахрийлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Йилнинг энг яхшилари тақдирланди