Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси томонидан миришкор деҳқон ва боғбонларимиз етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли ва тезкорлик билан хориж давлатларига етиб боришини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Қўқон”, “Қиргули”, “Марғилон”, “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида вилоятдан экспортга йўналтирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг фитосанитар ҳолати белгиланган тартибда назорат қилиб борилмоқда. Айниқса, тадбиркорларга қулайлик яратиш учун фитосанитария сертификатларини расмийлаштириш ишлари қисқа фурсатда амалга оширилаётир.

[gallery-3904]

Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу постлардан 22 минг 665 дона, 177 метр куб ҳамда 129 минг тоннага яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига фитосанитария сертификатлар расмийлаштирилиб, экспортга йўналтирилди. Бу давр мобайнида ўсимликлар карантини чегара масканларида вилоятга импорт сифатида олиб кирилаётган транспорт воситасидаги 85 метр куб ва 56 минг килограммдан ортиқ ҳамда қўл юкидаги 2,5 минг дона ва 8 минг 396 кгга яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари фитосанитария назорати жараёнида тегишли ҳужжатларга эга бўлмагани учун ўрнатилган тартибда йўқ қилинди ёки қайтариб юборилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФОТОРЕПОРТАЖ: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт-импорт жараёни — доимий назоратда