
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда давом этаётган Гуллар байрамининг энг ёрқин лойиҳаларидан бири – “Fashion festival & talants” мода ва санъат фестивали кўпчилик диққат-эътиборини ўзига жалб этмоқда.
Мода ва санъат фестивалида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия давлатларидан ташриф буюрган машҳур дизайнерлар бетакрор коллекциялари билан иштирок этмоқда. Шунингдек, мамлакатимиз ҳудудларидан сараланган 40 нафар дизайнернинг коллекциялари мухлису мутахассислар эътирофини қозонмоқда.
[gallery-12084]
Эътиборлиси, ушбу модалар намойишига маҳаллий дизайнерларимиз USAID лойиҳаси кўмагида тўрт ой тайёргарлик кўрди. Бу жараёнларда янги-янги иқтидорлар кашф этилди.
Маҳоратли дизайнерларимизнинг халқаро подиумларни забт этишида бу тадбир кўприк вазифасини бажариши шубҳасиз.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА